НЕГА ЧИВИНЛАР АЙНАН СИЗНИ ЧАҚАДИ? КИМ ЭНГ ШИРИН?

НЕГА ЧИВИНЛАР АЙНАН СИЗНИ ЧАҚАДИ?  КИМ ЭНГ ШИРИН?

 Агар сиз бошқаларга нисбатан чивинлар учун донор ролида кўпроқ қоладиган бўлсангиз, демак сиз бир қатор кўрсаткичлар бўйича уларга ёқасиз. Америка олимларининг «Are You a Mosquito Magnet?» шиори остида ўтказилан бир қатор текшириш натижаларига асосланиб искабтопарларнинг «дидига» мос тушадиган қуйидаги инсон гурухлари аниқланди.

Ким энг ширин:
1.    Чивинлар карбонат ангидрид газини кўпроқ ажратадиган инсонлар кўпроқ ўзига жалб қилади. Хусусан, тўла одамлар ва хоиладор аёллар.
2.    Спорт билан шуғулланадиган одамларда сут кислотаси кўп миқдорда ажралиб териси орқали чиқарилади. Айнан тери орқали чиқариладиган сут кислотаси пашаларни ўзига тортади.
3.    Чивинлар кўпроқ пиво ичган одамларни кўпроқ «чақар»  экан. Афсуски бу чивинларнинг қайси жинсга тегишли экани аниқламаган.
4.    Биринчи қон гурухига тетишли инсонларни чивинлар бошқаларга кўра кўпроқ «ёқтиришади».
5.    Чивинлар танасида бактериал флораси ранг-баранг бўлган инсонлардан кўра, покизароқ турли инфекциялар камроқ инсонларни хуш кўришади.
6.    Безгак тарқатувчи чивинлар айнан хомиладор аёлларни бошқаларга нисбатан яхши кўришади.
Эркакларга нисбатан аёлларни чивинлар кўпроқ «уйқусини бузаркан». Чақилган жойдаги реакция хам аёлларда кучлироқ ифодаланар экан.
7.    «Майда вампирчаларни» айрим инсонлардаги маълум бир генлар жалб қилар экан. Шунга қараб чивинлар чаққандаги реакция турли одамларда турлича бўлар экан.
8.    Айрим инсонлар териси орқали «табиий репеллентлар» ажралар экан. Табиийки чивинлар бундай инсонлардан узоқроқ учишади.


 



© www.gepamed.uz