ВИТАМИН D - АЛЛЕРГИЯ РИВОЖЛАНИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАДИ.

ВИТАМИН D - АЛЛЕРГИЯ РИВОЖЛАНИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАДИ.

Ешива Университети текширувчилари бир неча минглаб болаларни қонида D-витамини ва аллергенга иммун реакцияни кўрсатиб берувчи оқсил (иммуноглобулин) ни текшириб, организмда D-витаминини паст кўрсаткичлари аллергия ривожланиши хавфини оширишини аниқлади.
Болалар ва ўсмирлар организмида D витаминини паст кўрсаткичлари уларнинг кўплаб аллергенлар (чанг, уй хайвони юнги, цитрус мевалар) га сезгирлиги билан бевосита боғлиқлиги аниқланди. D витамини дефицити мавжуд болаларда аллергия реакциялари 3 маротаба кўп учраган.


Америкалик иммунологлар хулосасига қараганда ёш ва ўсмирлик давридаги витамин Д етишмовчилиги аллергик реакцияларнинг ривожланиши ва унинг бир умрга сақланиши кузатилади. Шунинг учун болаларга ёшлигиданоқ етарли миқдорда (яъни ўртача 600 халқаро бирликда, ME) озуқа махсулотлари таркибида ёки витамин қўшимчалари кўринишида қабул килиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз D витамини творог, ўсимлик ёғи ва сариёғда, тухум сариғида, мол жигарида, денгиз махсулотларида, балиқларда кўп учрайди.


© www.gepamed.uz