УЙҚУ ПАЙТИДА ОРГАНИЗМДА ҚАНДАЙ ФИЗИОЛОГИК ХОЛАТЛАР КУЗАТИЛАДИ?

УЙҚУ ПАЙТИДА ОРГАНИЗМДА ҚАНДАЙ ФИЗИОЛОГИК ХОЛАТЛАР КУЗАТИЛАДИ?

1. Кун давомида хотирамизда сақланган кераксиз ходиса ва воқеалар хотирадан ўчиб кетади.
2. Кўз олмасини тез харакатланиши кузатилади. Бу асосан инсон туш кўраётган вақтида кучаяди.
3. Тана вазнини камайиши. Бу холат асосан организмдан сувни чиқиб кетиши ва юзаки нафас хисобига кузатилади.
4. Танамизнинг баъзи қисмлари кўп холларда оёқ ва қўллар гўёки «фалажланади». Шундай хис сезиладики қўл ёки оёғингизни сезмай қоласиз. Айрим инсонларда бу холат уйғонгандан сўнг хам бир неча дақиқа давом этади.
5. Ечими топилмаган масалаларга ечим топилиши мумкин. Кун давомида ўйлаб юрган муаммо билан уйқуга кетсангиз айрим холатларда уйғонганиздан сўнг бу масалаларга ечим топилиши мумкин. Бу холат уйқу давомида бош мия фаолиятида ассоциатив жараёнларни тезлашиши хисобига кузатилади.
6. Хид сезиш фаолиятини сусайиши. Шунинг учун хам захарли газлардан уйқу вақтида захарланиб оламдан ўтиш холатлари кўп кузатилади.
7. Ихтиёрсиз равишда ел келиши. Уйқу вақтида бутун тана бўшашади шу қатори барча сфинктерлар хам. Ухлаётган одам хидни сезмагани учун бу «анбардан бахраманд бўла олмайди».
8. Уйқу давомида соматотроп (бўй ўсишига жавобгар) гормонни кўп микдорда ажралиши кузатилади. Натижада инсоннинг суяклари ва мускуллари ўсади. Шунинг учун ўсмирлар ва чақалоқлар қанча кўп ухласа ривожланиш шунча тез бўлади.


© www.gepamed.uz