КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРДАН ЗАХАРЛАНИШДА ТЕЗ ЁРДАМ

КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРДАН ЗАХАРЛАНИШДА ТЕЗ ЁРДАМ

Дори воситаларидан захарланиш
Агар дори воситаларидан захарланиш юз берса дархол врачни чақириш ва у келгунча қадар пациент қайси дори воситасини ва қандай миқдорда қабул қиганини аниқлаш зарур. Турли дори воситаларидан захарланишнинг клиник белгилари турлича бўлади. Бу инсоннинг тормозланиши, онгини хиралашуви, қусиш, бўшашиш, оғзидан сўлак оқиши, совуқ қотиш, тери қопламаларини оқариши, ўзини ғалати тутиш ва талвасалар бўлиши мумкин.
Агар бемор врач келгунга қадар хушини йўқотмаса овқатдан захарланишдаги каби тезкор муолажаларни бахариш мумкин. Агар жабрланувчи хушида бўлмаса қусуқ моддасидан тиқилиб қолмаслиги учун ёнбошга ётқизиб, пульси ва нафас олиши назорат қилинади. Керак бўлса реанимацион чоралар кўрилади.

Кислота ва ишқордан захарланиш
Концентрланган кислота ва ишқорлар кучли захар хисобланиб, токсик таъсирдан ташқари улар тушган жойида куйиш белгиларини намоён қилади. Кўпинча захарланиш оғиз орқали содир булгани сабабли асосан лаблар, оғиз бўшлиғи ва халқумни куйиши кузатилади. Бундай моддалардан захарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш: ошқозонни тоза сувда ювиш, кислота ёки ишқорни кучсизлантириш мақсадида сут ёки ўсимлик мойи ичириш тавсия этилади. Кислотани таъсирини камайтириш мақсадида ишқорий воситалар қўллаш ва ошқозонни ювмасдан туриб қусиш рефлексини чақириш маън этилади.   

Газли моддалардан захарланиш
Захарли моддаларни организмга нафас йўллари орқали тушиши интоксикациянинг оғир турларидан бири хисобланади. Бу ерда захарли моддаларнинг ўпка орқали қонга ўтиши натижасида нафақат нафас тизими балки бутун организм зарарланади. Шундай қилиб хавф икки томондан келади: 1. интоксикация. 2. нафас олиш жараёнини бузилиши.
Биринчи ёрдам кўрсатиш пациент хушида бўлган тақдирда тоза хавога олиб чиқиш, кўйлаги ёқаларини бўшатиш, имкон қадар оғизни содали сув (1 литр сувга 1 ош қошиқ) билан чайиш талаб этилади.
Агар бемор хушини йўқотган бўлса бошини бироз кўтаган холатда ётқизилиб, хаво йўналишини таъминлаш, зарур холатларда тез ёрдам врачлари етиб келгунга кадар реанимацион чоралар кўриш талаб этилади.



© www.gepamed.uz