ЧЎККАНДА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.

ЧЎККАНДА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.

Чўкишда биринчи ёрдам кўрсатиш ўпкани сунъий вентиляцияси ва юракни билвосита массаж қилишдан иборат бўлади.
Сунъий нафас олдириш иложи борича эртароқ, қирғоққа олиб чиқиш пайтидаёқ бажарилиши керак.  

Биринчи ёрдам қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1.    Оғиз бўшлиғини ёт таначалардан халос этиш: бармоқни тоза сочиқ ёки бинт билан ўраб оғиз бўшлиғидан барча ёт нарсалар олиб ташланади. Жағ мускуллари спазми юз берса, бирор бир метал буюм ёки оғиз кенгайтирувчидан фойдаланилади.
2.    Ўпкани сувдан халос этиш: нафас йўлларини кўпикдан тозалаш учун махсус отсослардан фойдаланилади. Улар бўлмаса жабрланувчини қутқарувчининг тиззасига қорнини пастга қаратиб ётқизилади ва кўкрак қафаси жадаллик билан босилади. Бир неча сониялар ичида сув кетмаса ўпкани сунъий вентиляцияси бажарилади.
3.    Ўпкани сунъий вентиляцияси: чўккан одам ерга ётқизилиб, боши орқага ташланади. Қутқарувчи бир қўлини жабрланувчининг бўйнини орқасига қўйиб иккинчи қўлини пешонасига қўяди. Жабрланувчининг остки жағини олдига туртиб чиқадиган холатда қилиб оғзи очилади. Шундан сўнг қутқарувчи чуқур нафас олиб жаболанувчининг оғзи ёки бурни орқали хаво юборади. Бу холат жабрланувчида нафас харакатлари пайдо бўлганда хам, онгги ва нафас ритми тикланмагунча давом эттирилади.
4.    Юракни билвосита массаж қилиш: жабрланувчининг юрак фаолияти кузатилмаса сунъий нафас билан бир вақтда бажарилади. Бунинг учун қутқарувчининг қўллари пациентнинг тўш суягига перпендикуляр равишда жойлаштирилиб, кескин турткилар кўринишида бир дақиқада 60-70 тагача босилади. Юрак массажини тўғри бажарилиши юрак қоринчаларидан қонни қон томирларга тушиши билан кечади. Агар қутқарувчи тез ёрдамни ёлғиз ўзи амалга ошираётган бўлса ўпкани сунъий вентиляцияси ва юракни массажини кетма-кет ўтказиши керак. Бунда бир марта нафас беришга юракни 4-5 марта массаж қилиш керак бўлади.



Реанимацион тадбирларни ўтказилишининг оптимал вақти инсонни қутқаргандан кейин 4-6 минут оралиқлари хисобланади. Музлаган сувда чўккан инсонларни реанимацион тадбирларини сувдан олиб чиқандан сўнг ярим соатгача олиб бориш мумкин. Тез ёрдам натижасида пациентнинг барча хаётий мухим аъзолари фаолияти тикланган тақдирда хам мажбурий равишда стационарга олиб бориш шарт хисобланади.
    
© www.gepamed.uz