ДУДУҚЛАНИШ

ДУДУҚЛАНИШ

ДУДУҚЛАНИШ  – бу сўз, сўз бўғинлари ёки айрим товушларни қайтариш натижасида нутқнинг бузилиши ва тўхтаб-тўхтаб гапирилишидир. Тиббиёт тилида логоневроз деб аталади. Логоневроз асосан болаларда кузатилиб, статистика бўйича болаларнинг умумий сонини 10 фоизини ташкил этади. Ўғил болаларда қизларга нисбатан 3 баробар кўп учрайди. Болани ўраб турган ташқи мухит қанчалик тинч бўлса логоневрознинг учраш даражаси шунчага камаяди. Шахарликларда қишлоқ ахолисига нисбатан, болалар уйи ва интернет тарбияланувчиларида оддий оила фарзандарига нисбатан кўпроқ кузатилади. Ёш ўтган сари логоневроз камроқ намоён бўлиб, йўқолиб кетиши хам мумкин.  
Логоневрозни ривожланиш сабаблари.
1. Бош мияда нутқга жавоб берувчи марказларни (Брок маркази) хаддай зиёд қўзғалиб кетиши. Бу қўзғалиш харакат фаоллигига жавоб берувчи марказларга таъсир этиб, овоз аппарати мускуллари (юмшоқ танглай, тил ва лаблар) ни талвасасимон харакатига олиб келади. Кейинча Брок марказининг тинчланиши нутқни яна тикланишига олиб келади. Дудуқланиш айниқса сўзларининг бошида ундош харфларда намоён бўлади.
2. Логоневроз мактабгача бўлган ёш болаларда кўп учрайди. Бош мия ярим шарларини тўлиқ такомиллашуви беш ёшларга бориб тугайди. Бу даврда болада кўзғалиш реакцияси тормозланиш жараёнларига нисбатан кучли бўлади ва бу реакциялар осонлик билан харакат активлигига жумладан нутк бузилишига сабаб бўлади. Болалар гапиришни бошлаганида уларнинг марказий нерв тизими ўта кучли юк билан ишлагани учун мия фаолиятида узилишлар вужудга келиши мумкин.   
3. Логоневроз ривожланишининг яна бил сабаби тақлид қилиш хисобланади. Оила ёки яқинлари орасида дудуқланиш билан азият чеккан одамга тақлид қилиш орқали болалар нутқининг шу йўсинга ўрганиб қолади.   
4. Оилада носоғлом рухий мухит бўлса, бола етарли миқдорда диққат-эътибор олмайди ва бошқаларни ўзига жалб қилиш мақсадида дудуқланиши мумкин.
5. Ўз она тилини етарли даражада ўрганмай туриб, бир неча тилни ўргатишга харакат қилиш ёки бўлмасам ёшига хос бўлмаган узундан узоқ шеърларни ёдлатиш логоневроз сабаби бўлиши мумкин.
6. Чапақай болаларни мажбурлаб ўнг қўлга ўргатиш чуқур стресс ва натижада логоневрозга олиб келади.
Логоневроз турлари.
1.    Доимий - хар қандай холатда ва нутқнинг барча шаклларида учрайди.
2.    Қайталанувчи (тўлқинсимон) – гох пайдо бўлиб гох йўқолувчи тури.
1.    Невротик тури.
2.    Неврозсимон тури.
НЕВРОТИК ЛОГОНЕВРОЗ - рухий травма ёки муомалага иккинчи тилни эрта киритиш орқали ривожланиб, функционал характерга эга, мия структуралари жарохатланмайди, шунинг учун осон тузалади. Логоневрозни бу тури 2-6 ёшли болаларда кузатилиб, бирданига бошланади: аввал бола умуман гапирмай кўяди, кейинча гапирганда дудуқланиши пайдо бўлади. Бундан ташқари бу болаларда нотинчлик, иштахаси сусайиши, кайфиятини ва уйқусини бузилиши кузатилади. Тўлқинсимон кечиб, хар қандай навбатдаги стресс қайталанишга сабаб бўлади.    
НЕВРОЗСИМОН ЛОГОНЕВРОЗ – онаси кучли токсикоз ўтказган ёки туғруқ пайтида травма олган болаларда кузатилиб, мия структураларида органик ўзгаришлар кетади. Пациентлар қийин тузалиб, бир умрга дудуқ бўлиб қолиши мумкин. Логоневрознинг биринчи белгилари 3-4 ёшда билиниб, бола узун сўзлар ва гаплар гапирганда дудуқланиш кузатилади. Тўлқинсимон кечиб, кейинча бола оддий сўзларга хам дудуқлана бошлайди. Ўз нутқига тўғри келмайдиган харфлар (э, и) қўша бошлайди. Катта ёшли пациентларда шунингдек қўллари билан харакатланиш ва бошини чайқалиши кузатилади.

Даволаш принциплари.
1.    Невропатолог, психиатр, психотерапевт ва логопед маслахати.
2.    Пациентларнинг ёшига қараб (бола, ўсмир, катта ёшда) махсус даволаш услублари қўлланилади.
3.    Кун режимини ташкиллаштириш. Кечки пайт 8 соат ухлаш, лозим бўлса кундузги уйку буюрилади.
4.    Мультфильм кўриш ва компьютер ўйинлари ўйнаш чегараланади.
5.    Бола билан муомалани яхшилаш. Тинч, шошилмасдан, хамма жумлаларни тўлиқ айтиб гаплашиш.
6.    Китобларни фақат якинлари ўқиб бериши керак. Конструктор, лепка, расм чизиш каби ўйинларни ўйнаш.
Катталар логоневрозини даволаш мураккаб ва узоқ кечувчи жараён бўлгани учун барча врач кўрсатмаларига риоя қилиш талаб этилади.