МНЕМОТЕХНИКА НИМА?

МНЕМОТЕХНИКА НИМА?

Мнемоника сўзи қадимги грек тилидан ёдлаб қолиш санъати деб таржима қилинади. Мнемотехника – керакли ахборотларни ёдлаб қолиш ва хотира хажмини кенгайтириш га асосланган махсус усуллар йиғиндиси хисобланади. Ёдлаб қолиш бунда қуйидагича принциплар бўйича амалга оширилади:
1. Боғлиқликлар (ассоцияциялар) хосил қилиш:
2. Абстракт факт ва тушунчаларни визуал, аудиал ва кинестетик тасаввурлар билан алмаштириш;
3. Объектларни хотирада асли мавжуд бўлган ахборотларнинг турли типдаги модификациялари билан солиштириш.

Маълумотларни ёдлаб қолишнинг техникаси қўйидагича:

1. Ахборотларни аниқ бир вақт оралиқларида қайтариб туриш;
2. Ахборотларни дархол – 15-20 дақиқадан сўнг, 8-9 соат ўтгач ва бир суткадан сўнг қайтариш;
3. Ахборотларни ухлашдан 15-20 дақиқа олдин ва уйқудан тургандан сўнг эрталаб «ёрқин каллага» қайтариш;
4. Ахборотларни матнга яқин сўзлар билан – ўз сўзларингиз билан қайтаринг, эслаш қийин бўлса яна 3 дақиқадан сўнг қайтаринг;
5. Узоқ вақт эсда сақлаб қолиш учун – албатта маълумотларни талаффуз қилиб қилиб такрорлаш керак, олинган билимларни 2-3 кун ўтгач яна қайтарилади.



© www.gepamed.uz