ЙОГА ВА САЛОМАТЛИК

ЙОГА ВА САЛОМАТЛИК

Йога сўнгги пайтларда оммалашиб бориб, инсон саломатлигини яхшилашда мухим ўрин тутмоқда. Йогалар асосини асаналар ташкил этади. Асана – бу танани барқарорлигини таъминловчи энг қулай холати хисобланади. Асаналарнинг хам жисмоний, хам рухий фойдаси мавжуд.

Асаналарнинг жисмоний фойдаси.

Асаналарни доимий амалиётга татбқ қилиш натижасида инсоннинг эндокрин тизими (ички секреция безлари) оптимал миқдордаги гормонларни ажратади. Бу ички аъзоларни ёшартириб, тозалайди ва нормал фаолиятини тиклайди,  Бирор бир без фаолиятининг бузилиши хам соғлиққа салбий таъсир этади.
Мускуллар, суяклар, нерв ва эндокрин тизими, нафас ва ажратув тизими, шунингдек қон айланиш тизими ўзаро шундай боғланганки, улар бир-бирининг фаолиятини қўллаб туради ва енгиллаштиради. Асаналар танани эгилувчан ва ташқи мухит ўзгаришларига осон мослаша оладиган қилиб қўяди. Симпатик ва парасимпатик нерв тизими фаолияти уйғунлашади ва улар бошқарадиган ички аъзоларнинг фаолияти ортиқча актив ёки пассив холатга ўтмайди. Бошқача айтганда асаналар танани оптимал холатини таъминлаб, касал аъзоларни соғайишини таъминлайди.



Асаналарнинг рухий фойдаси.
Асаналар онгни кучли қилиб, оғриқ ва бахтсизликларни енгиб ўтишга ёрдам беради. Асаналар дадиллик ва эътиборни жамлашга ёрдам беради, онг вазминлиги ортади. Дунёнинг барча кулфатлари ва қайғуларини инсон тинч холатда қабул қилишига олиб келади. Ақл тинчланади, хаётнинг камалак ранглари ёрқинлашади, қийинчиликлар эса рухий саломатликка эришишга кўмаклашади. Асан амалиёти ўхлаб ётган ички энергияларни уйғотади, атрофдагиларнинг инсонга бўлган ишончини кучайтиради, унинг нутқи, хулқи ва хатти-харакатлари улуғлик тамғасини намоён этади.

Асаналарга медитация ва рухий тозаланиш шакллари сифтида қараш мумкин. Уларни қўллаш пайтида худди тантра да ёзилгани каби, онгни тегишли марказлар (чакра) ларга тўплаш орқали амалга оширилади.

Йога амалиётига кириш босқичма босқич амалга оширилади. Шунинг учун асаналар уч гурухга бўлинади:
1. Бошланғич йогалар учун асан;
2. Ўрта даражадаги йогалар учун асан;
3. Тажрибали амалиётга эга йогалар учун асан.

Бошланғич асаналар илгари йога билан шуғулланмаган, кучсизланган ёки бемор одамлар учун тавсия этилади. Бу асаналар гавдани элементар холатларда тутиш бўлиб, кейинги мураккаб асаналар ва медитация вазиятларига инсонни жисмоний, рухий ва диний томонидан тайёрлайди.


© www.gepamed.uz