КЎЗ ЁШИ ВА ЙИҒИ ХАҚИДАГИ 10 САВОЛГА ЖАВОБ

КЎЗ ЁШИ ВА ЙИҒИ ХАҚИДАГИ 10 САВОЛГА ЖАВОБ

Қуйида аёллар нега эркакларга нисбатан кўпроқ йиғлайди, кўз ёшларни тутиб туриш шартми, инсон нега хам қайғуда, хам хурсандчиликда йиғлайди каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

1. Кўз ёши нима?

Кўз ёшлари – кўз ёш безлари ажратадиган суюқлик хисобланиб, 99 % сувдан ташкил топади. Қолганлари ноорганик моддалар: натрий хлор (ош тузи), кальций ва фосфорнинг сульфатли тузлари, натрий ва магнийнинг карбонат тузларидан иборат. Шунингдек, кўз ёшида антибактериал хусусият берувчи - лизоцим ферменти ва кўз намлигини буғланишига қаршилик қиладиган мойли қатламни хосил қилувчи  - олеамид моддаси мавжуд.
 
2. Кўз ёши нима учун керак?
Кўз ёши бир неча вазифаларни бажаради: қон томирлари тутмайдиган кўзнинг тўр пардасини озиқлантиради, кўз олмасини устки қаватини ёт таначалардан тозалаб туради, кўрув органини нормал ишини таъминлайди.
Кўзларни химоялаш ва намлаш учун ажраладиган ёшлар – рефлектор ёки физиологик деб аталади. Турли хил хиссиётлар хисобига ажраладиган кўз ёши – эмоционал кўз ёши деб аталади.
 


3. Хайвонлар хам йиғлайдими?
Хайвонларда физиологик кўз ёшларини ажралиши аниқ. Инсонларга хос хиссиётларни улар бошдан кечира олмагани сабабли эмоционал кўз ёшлари улар учун ёт хисобланади. Аммо бу мавзуни олимлар қанчалик кўп ўрганган сари бу холатнинг оддий эмаслигига ишонч хосил қилмоқда. Масалан, Колорадо Университети профессори Marc Bekoff нинг текширишлари натижаларига кўра фил ва бошқа хайвонлар хам эмоционал зўриқишларга жавоб тариқасида йиғлаши мумкин экан. Профессорнинг фикрича бу савол чуқурроқ ўрганишни талаб этар экан.  

4. Тимсохлар кўз ёшичи?
Тимсохлар хақиқатда овқатланиш пайтида йиғлар экан. Кўз ёшлари уларнинг ўлжасига рахми келгани учун эмас, балки аллигаторларнинг организмида тузларни кўпайиб кетгани учун ажралар экан. Овқатланиш жараёни эса кўз ёшини ажралишини тезлатар экан. Худди шу каби тошбақалар, игуанлар ва денгиз илонлари хам йиғлар экан.



5. Кўз ёшлари хар хил бўлиши ростми?

Америкалик биохимик William Frey фикрича эмоционал кўз ёшлари таркиби бўйича пиёз арчганда кўзнинг таъсирланиши натижасида кузатиладиган физиологик кўз ёшларидан фарқ қилади. Эмоционал кўз ёшларида оқсил моддаси кўп хисобланади. Бу инсоннинг стресс холатини келиб чиқишига сабаб бўлган турли химик бирикмалардан йиғи ёрдамида қутулиши билан тушунтирилади. Шу сабабли эмоционал кўз ёшлари қовушқоқлиги жихатидан юқори ва кийимда сезиларли доғ қолдиради. Айрим олимларнинг фикрича эмоционал кўз ёшлари стресс гормонлари ва микроэлементлар (масалан, магний) тутиши мумкин.

6. Демак йиғлаш фойдалими?
Текшириш натижаларига кўра стресс холатлари натижасиа келиб чиққан ошқозон яраси ва колит билан касалланган беморлар бошқаларга нисбатан кам йиғлар экан. Тилбург Университети профессори Ad Vingerhoets фикрича йиғидан сўнг кўпчилик ўзини ёмонроқ хис килади. Бир ярим соат ўтгач эса инсоннинг эмоционал холати стабиллашади, кейин аввалги холатдан хам яхшиланади.
Питтсбург Университети профессори Lauren M. Bylsma текшириш натижаларига кўра позитив эмоциялар натижасидаги йиғидан кейин инсонлар ўзини яхши хис қилиши айтилган.  
Агар кўз ёшлари дард ва азобланиш, ёки уят натижасида пайдо бўлса инсон ўзини ёмонроқ хис қилиши исботланган. Ўзи ёлғиз ёки қўллаб қувватловчи битта яқин одами ёнида йиғлаган инсонлар икки ва ундан ортиқ кишилар олдида йиғлаган инсонларган нисбатан ўзини яхшироқ хис этган.

7. Инсон нега нафақат қайғудан, балки хурсандчиликдан хам йиғлайди?
Йиғи – бу организмнинг стресс холатига нисбатан химоя реакцияси хисобланади. Кўз ёши хам салбий, хам мусбат эмоциялар таъсирида чақирилиши мумкин. Қандай хиссиёт уни чақирганининг ахамияти йўқ. Йиғи организмни стрессдан тезроқ қутулишига сабаб бўлади.          

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    
8. Нега аёллар эркакларга нисбатан кўп йиғлайди?

Энг тарқалган нотўғри стереотип – кўз ёши ожизлик аломати хисобланади. Шу сабабли эркаклар кўпчиликнинг олдида кўз ёшларини кўрсатмасликка харакат қилади. Сўровномаларнинг кўрсатишича эркаклар аёллар билан тенгма-тенг, айрим пайтларда кўпроқ хам йиғлашар экан. Улар фақат буни гувохларсиз амалга оширишади.  
Олимларнинг фикрича йиғлашнинг частотасига гормонлар таъсир этар экан. Масалан, тестостерон йиғини тормозлайди, аёллар гормони пролактин эса уни қўзғатади.
Аёлларда йиғининг чекланмаганлиги, уларнинг кўпроқ умр кечиришига хам сабаб бўлар экан. Кўпроқ йиғлаш – стресснинг камлиги дегани.



9. Йиғламайдиган инсонлар хам бўладими?
Соғлом одамнинг кўз ёш безлари суткасига ўртача 0,5 мл дан 1 миллилитргача кўз ёши ажратиб чиқарар экан. Бу йилига ўртача 100-125 миллилитр (ярим стакан дегани). Стресс холати унинг миқдорини кўпайтиради, касаллик эса камайтиради. Масалан Шегрен синдроми учун хос бўлган қуруқ кўз синдроми – аутоиммун касаллик хисобланади. Олимлар фикрича бундай беморлар ўз хиссиётларини ифодалаб беришда, конфликтларни хал қилишда, муносабатларини атрофдагилар билан ўрнатишда бир қатор муаммоларга дуч келар экан. Бу йиғининг ахамиятини янада оширади.

10. Йиғлагинг келсаю йиғлаш мумкин бўлмаса нима қилмоқ керак?
•    Нафас харакатларига эътибор қаратинг, бир неча бор бурун орқали чуқур нафас олиб, аста-секин оғиз орқали чиқаринг;
•    Йиғламаслик учун тез-тез кўзларингизни юмиб-очишга харакат қилинг;
•    Ойнага қараб бор к учингиз билан кулишга харакат қилинг;
•    Бир неча хўплам совуқ сув ичинг, ювининг, чаккангизга муз қўйинг;
•    Хаёлингизни бошқа бир нарса билан чалғитинг, кўпайтириш жадвали ёки алфавитни эсланг;
•    Кўз ёшларингиз бўғиб келаётган бўлса, бақиришга харакат қилинг. Шунда эмоционал зўриқиш кескин камаяди.

Йиғлашга имкон бўлса кўз ёшларини тутиб туриш шарт эмас. Кўзларингизни ишқаламанг, юзингизни ёстиққа қўйиб йиғламанг, қовоқлар учун совуқ компресс қилинг. Буларнинг бари ўзингизни артибга келишингизни енгиллаштиради.


© www.gepamed.uz