УЗОҚРОҚ ЮРИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН 7 ХИЛ ТУРДАГИ ИНСОНЛАР ТОИФАСИ

 УЗОҚРОҚ ЮРИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН 7 ХИЛ ТУРДАГИ ИНСОНЛАР ТОИФАСИ

Мулоқот социал ва маънавий ривожланишнинг ажралмас бир бўлаги хисобланади. Омадли ва бахтли инсонлар хаётдан максимал даражада фойда олишади. Бу кўп миқдорда мулоқотга хам боғлиқ. Шундай инсонлар борки улар билан мулоқот қилсанг позитив хиссиётларга эга бўлиб куч-қувватинг, келажакка бўлган ишончинг ортади. Шундайлари хам борки, улардан қочиш керак, улар билан мулоқот қилгач, хаётга тузилган кейинги режаларинг барбод бўлади, оптимистик кайфиятларинг йўқолади. Қуйида шу иккинчи гурух вакиллари хакида сўз юритилади:
 
1. Хроник пессимистлар
Хроник пессимистлар – хаётингни боғлаш талаб этилмайдиган биринчи типдаги инсонлар хисобланади. Барча нарсада ёмонлик кўрувчи инсонлардан яхшилик ва мехрибонлик кутиш мумкинми? Камига улар ён атрофидагиларни хам кайфиятини бўғади, дунёқарашини салбий томонга ўзгартиради.



2. Ўзини ортиқча севадиган инсонлар

Ўзини севувчи инсонлар – нарцисслар деб аталиб, бу типдаги инсонлар улар дунё атрофида эмас, дунё уларнинг атрофида айланади деб хисоблайди. Хеч қандай адекват инсонга нарциссларнинг улар хаётидаги ахамияти хақида доимий таъкидланиши ёқмайди. Улар билан узоқроқ муомала қилган кишининг ўзига бўлган ишончи ва ўзлигига бўлган хурмати йўқолади.
   
3. Манипуляторлар
Бу энг хавфли ва ёқимсиз типдаги инсонлар бўлиб, улар кучли психолог бўлади. Улар одамларни қўғирчоқ сингари бошқариб, хар бир инсонни қайси ипидан тортишни яхши билишади. Манипуляторларнинг энг хавфли томони, улар хар бир инсоннинг бўш жойларини билишади ва хамсухбатининг ўзи хақидаги фикри тўғрисида шубхаланишга мажбур этишади. Шу орқали улар ўз мақсадларига эришади.

4. Мунофиқлар
Иккиюзламачилар ёки риёкор инсонлар – соғлиқ учун хавфли тўртинчи гурухга киради. Уларнинг асосий қисми беозор, хатто қўрқоқ бўлиб, уларга ишониб қолмаслик талаб этилади. Уларнинг гапини асосий қисми ёлғон хисобланади, қийин пайтларда уларнинг ёрдамига ишонган одам мададсиз қолади, алданади.  

5. Орзу умидларни пучга чиқарувчилар

Бу тоифадаги инсонлар хроник пессимистларга ўхшайди, аммо асосий фарқи улар ўз имкониятларига ишонишади. Хамсухбатининг имкониятларига ишониши хақида эса бундай деб бўлмайди. Буни улар хамманинг кўз ўнгида таъкидлашади. Умидларни пучга чиқарувчилар хамсухбатини доимо пастга уради, уларнинг ўзига бўлган ишончини ўлдиради.


6. Танқидчилар
Ёқимсиз типдаги инсонлар бўлиб, улар доимо ўзини хақ деб хисоблайди. Танқидчилар учун уларнинг «энг тўғри фикрлари» дан бошқа хеч қандай хақли фикрлар мавжуд эмас. Улар бировларнинг хатти-харакатларни, фикрларни ва барча нарсаларни асоссиз танқид қиладилар, одамларда негатив хиссиётлар, умидсизлик, қахр-ғазаб уйғотадилар.

7. Саводсизлар
Айтиб ўтилган инсонлардан фарқли равишда бу тоифадаги инсонлар энг оми, энг саводсиз, ориятсиз, қўпол ва беандиша хисобланадилар. Этикет қоидалари улар учун мавжуд эмас, улар доимо белгиланган одоб доираларидан чиқиб кетадилар.
Улар билан мулоқот қилишда доимо уятдан қизаришга тайёр туришингиз керак. Улар бошқа одамларнинг хиссиётларини хурмат қилмайдилар. Куп холатларда нотаниш инсон тугул, энг яқин одамларини хам ноқулай вазиятларга солишади.

© www.gepamed.uz