ВИТАМИНЛАР ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР.

ВИТАМИНЛАР ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР.

1.    1912 йили польшалик биохимик Казерим Функ витаминлар тушунчасини киргизиб, уларни у «vital amines» яъни «хаёт витаминлари» деб атаган.
2.    Витаминларни номланаётганда Е харфидан К харфигача қолдириб кетилган. Бу оралиқдаги харфлар нотўғри очилган ёки В витамини подтиплари бўлиб чиққан.
3.    Сўнгги тадқиқотлар натижаларига кўра суяклар учун кальцийдан кўра К витамини фойдалироқ экани аниқланди. Шу сабабли нафақат сут балки бананни хам кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этилади.
4.    Е витамини терига таъсир этганда 30% инсонларда дерматитга олиб келади.
5.    Йод етишмовчилиги буқоқ бези касаллиги - гипотиреоз холатини келтириб чиқариб, буқоқ бези ва бўйин қисмини катталашуви билан характерланади. Болаларда бу ўсишни секинлашуви билан кечиши мумкин.
6.    Йод етишмовчилигини йўқотиш мақсадида ош тузига йод микроэлементини қўшиб, «йодланган туз» ишлаб чиқара бошлангандан кейин планетамиз ахолисининг интеллектуал салохияти (IQ) си анчагина ўсган.
7.    Эркак организмида Д витамини тестостерон билан чамбарчас боғлиқ. Эркак киши қуёш нурини қанчалик кўп олса тестотерон миқдори шунчалик кўпаяди.
8.    Қуёшда бироз тобланган бананларда Д витамини ортиши кузатилар экан.
9.    Кинофильмларда актерлар кокаин истеъмол қилиниш керак бўлган сахналарда лактоза порошогидан, унга аллергияси бўлса эса В витамини порошогидан фойдаланишади.
10.    Қутб айиқлари жигарида шунчалик кўп А витамини мавжудки, уни истеъмол қилган инсон ўлиши мумкин. Шу сабабли эскимослар итлари еб ўлиб қолмаслиги учун ўлган айиқларнинг жигарини кўмиб қўйишади.
11.    Калий микроэлементини дозасини организмда кескин ортиб кетиши учун 30 сония ичида 400 та банан ейиш керак бўлади.
12.    Стронций микроэлементини хам айрим пайтларда кальций сингари суяклар синиши ва мустахкамлиги учун қўлланилади. Эффективлиги жихатидан у кальцийдан кучлироқ хисобланади.
13.    Сўнгги тадқиқотлар С витамини ва бошқа озуқа қўшимчалари шамоллаш ва гриппга қарши эффектив таъсир этмаслигини аниқлаган.       
14.    1990 йили А витаминига бойитилган «олтин гуруч» яратилган. У кўплаб мамлакатларда болалар кўрлигини олдини олиши мумкин эди. Аммо ГМО махсулотларига таъқиқ қўйилгани сабабли бу проект тўхтаб қолган.
15.    Картофель жуда фойдали махсулот. Фақат картошкани тановул қилиш кўплаб озуқа моддаларини олишга сабаб бўлади. Аммо бунда организмда кальций ва омега-3 дефицити пайдо бўлади.
16.    Чили қалампирида апельсинга нисбатан 400 марта кўп С витамини мавжуд.

© www.gepamed.uz