ИНСОН СОВУҚ ҚОТГАНДА ТАНАДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРАДИ.

ИНСОН СОВУҚ ҚОТГАНДА ТАНАДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРАДИ.

Совук бирданига ўлдирмайди. Тана хужайраларидаги суюқликнинг музлашидан илгари организмда ажойиб ходисалар юз беради. Инсон танасида хали ечилмаган жуда кўплаб ақлбовар қилмас химик реакциялар кетади. Инсон танаси атомлардан ташкил топган бўлиб, интенсив хаёт бу атомларни доимо харакатда бўлиб туришига, ўйнашига, бир хужайрадан иккинчи хужайрага ўтишига, ўз электронларини ўрнига бошқа электронлар билан алмашиниб қисмларга бўлиниб туришга мажбур этади. Фақат ўлимгина бу тартибсизликларга нуқта қўйиши мумкин. Айрим холатларда ўлим хужайралар орасида кетадиган сон-саноқсиз реакциялар учун сарфланадиган энергияни ташқи мухит томонидан олиб қўйилиши натижасида ривожланади. Бундай пайтларда «ўлар холатда музлабди» дейилади.

Аммо инсон танасидаги барча энергияни оддий ер шароитида сўриб олиш жуда мушкул. Хаттоки Антарктида совуғи хам бирданига ўлдира олмайди. Совуқ қотиш пайтида инсон танаси мухит билан курашади, организмнинг барча ресурсларини жалб қилади, кейин қолдиқ энергияни тежайди ва энг охирида таслим булади.

35°С гача совуқ қотишда нима кечади
Аввал қон томирлар торайиб, хаёт учун унчалик мухим бўлмаган оёқ-қўлларга иссиқ қон боришини чегаралайди. Бу жараён вазоконстрикция дейилади. Кейин тана юзасидаги тукчалар (соч толалари) кўтарилиб, теридаги поралар (тешикчалар) ёпилади ва организм гўёки иссиқлик сақловчи «пўстинни» хосил қилади.

32 - 35°С гача совуқ қотишда нима кечади

Одам совуқ қотади, қалтирайди: тананинг мускул толалари назоратсиз қисқариш орқали танани иситишга харакат қилади. Бу титроқни хақиқатда илгари совуқ қотган одамлар тасаввур қила олади (бу оддий енгил титраш эмас, бу одамнинг ич-ичидан чиқадиган, мускулларнинг иссиқлик хосил қилишга харакат қилган ўртача амплитудаги қисқаришларидир). Мускуллар қалтираши уларда глюкоза запаси тугагунгача давом этади. Агар шундан кейин хам организм иссиқроқ жой топа олмаса жиддий хавф пайдо бўлади. Бутун энергияни мускуллар титраши учун сарфлаган организм энди энг асосий аъзо хисобланган бош мия фаолияти учун хам энергия топа олмайди. Натижада инсон онгини хиралашуви, галлюцинациялар ва гаранглик ривожланади. Бош мия томонидан вазоконстрикция жараёни бошқаруви йўқолиб, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида тўпланган қон яна оёқ-қўлларга қараб харакатланиб, организм қизий бошлайди. Иссиқликни тақсимланиши ва тежалиши издан чиқиб айрим тўқималарнинг ўлиши кузатилади.      

30.5 - 29.5 гача совуқ қотишда нима кечади
Бундай пайтда одам организми батерейкаси ўтираётган мобил телефонига ўхшаб, энергияни тежаш режимига ўтади: инсон аввал ғужанак бўлиб ётиб олиб ухлайди, кейин комага тушади. Юрак ритми бузилади, кейин юрак тўхтайди. Кислород етишмовчилигидан бош мия ўлади. Аммо совуқда хаёт учун мухим бўлган жараёнлар ва ўлиш жараёни хам аста-секин кетади. Бу реанимация врачларини нормал харорат шароитларида қутқаришнинг имкони бўлмаган беморларни ўлим ёқасидан қайтаришга ёрдам беради.    

Тиббиёт сохасида айниқса юрак ва бош мияда бажариладиган операциялар учун айнан шу каби совуқдан аста-секин ўлиш жараёнидан фойдаланилади. Бунга сунъий гипотермия холати дейилиб, инсон танаси 19-21 градусгача туширилади. Бундай хароратда организм хужайралари камроқ кислород истеъмол қилади, бу эса қон айланиш тизимидан юракни ўчириб қўйиш имконини беради. Операция пайтида пациент қалтирамаслиги учун аввалроқ уни чуқур наркоз холатига туширилади.
Беморлар танасини совутиш турли йўллар билан олиб борилади: муз халтачалари солинган қопчалар билан қопланади, совуқ хаво билан пуркалади, совуқ (8-10°С ли) сувга ботирилади. Айрим холларда қонни ўзи танадан ташқари махсус найлар ёрдамида хаволи ёки суюқликли музлатгичлар ёрдамида совутилади.
Чуқур гипотермия холати врачларга операция пайтида оддий хароратда имкони бўлмаган бир неча қўшимча дақиқалар учун шароит яратади. Операция тугагач, тана харорати жойига қайтарилади. Одатда бундай муолажаларни ёш болалар енгилроқ ўтказади.

© www.gepamed.uz