МРТ ВА КТ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?.

МРТ ВА КТ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?.

Компьютерли томография (КТ) ва Магнит-резонансли томография (МРТ) – организмдаги ички аъзо ва тўқималар холатини махсус қурилмалар ўрганувчи текшириш усуллари хисобланади.

1. КТ ва МРТ нинг ўзаро асосий фарқи бу аппаратларда ишлатиладиган турли физик ходисалар хисобланади. Яъни КТ –рентген нури ёрдамидан фойдаланиб, тўқималарнинг физик хусусиятларини,  МРТ эса кучли магнит майдонлари таъсирида тўқималар химик хусусиятларини бахолайди.

2. КТ қон томирлар ва зич тўкима (суяк) лар хақида аниқ маълумотлар берса, МРТ эса юмшоқ тўқималарни холатини бахолайди.

3. КТ – рентген нурлар ёрдамида амалга оширилиб, оддий рентгнографиядан фарқли равишда текширилувчи объектни турли нуқталардан турли градусларда суратга олиш ва махсус қурилма ёрдамида 3-д хажмли тасвирни моделлаштириш киради.
МРТ – хам шу принцип асосида иш юритади, фақат рентген ўрнига электромагнит тўлқинларини ишлатилади.

4. КТ ни ёзиб олиш учун 5 дақиқа кифоя қилади, асосий вақт эса маълумотларни ишлов бериш ва тахлил қилишга кетади. Нурланиш хавфи булгани учун КТ болалар ва хомиладорларга мумкин эмас.
МРТ да одам соғлиги учун хавфсиз бўлган радиочастотали импульсларни қўлланади. Бу текширув узоқроқ 20-40 дақиқа давом этади. Бу давр давомида пациентлар тасвирларни аниқ чиқиши учун қимирламай тишлари керак.
 
5. Хар иккала текширувда хам контраст моддалар қўллаш мумкин. Лекин КТ да инсон соғлиги учун бироз зарарли хисобланган йод препаратларидан фойдаланилади. Уларни перорал ёки вена ичига юбориш мумкин. КТ ўтказиш олдин чекиш ва овқатланиш тавсия этилмайди.
МРТ текшируви контрастлари йод тутмайдиган парамагнит хусусиятли моддалардан иборат. МРТ магнит майдонларидан фойдаланилганлиги сабабли пациентлардаги метал буюмлар (соат, тақинчоқлар) бўлмаслиги керак. МРТ текшируви пайтида шовқин бўлади – бу норма хисобланади.  

КТ қуйидаги касалликларда тавсия этилади:
•    Суяк-бўғим ва тишлар патологиялари;
•    Ёпиқ жарохатларда қорин бўшлиғидаги янги қонни аниқлаш учун;
•    Умуртқа патологиялари: чурра, остеопороз, сколиоз;
•    Бош мия жарохатларида;
•    Кўкрак аъзолари патологияларида;
•    Буқоқ ва буқоқ олди бези патологияларида;
•    Қон томирлар холатини (аневризма, атеросклероз) ўрганиш учун;
•    Ошқозон-ичак патологияларида;
•    Урологик каслликларда.

МРТ асосан юмшоқ тўқималар, бўғим ва қон томирлар холатини аниқлаш учун буюрилади:
•    Бош мия ва юмшоқ тўқималар ўсмасига гумон қилинганда;
•    Бош ва орқа мия нервлари ёки структураси зарарланганда;
•    Бош ва орқа мия пардаларини ўрганиш учун;
•    Инсульт ўтказган беморларда;
•    Мускуллар ва бойламларни текшириш учун;
•    Бўғим юзаларини текшириш учун.


© https://t.me/gepamed_ultra