ЮЗДАГИ ТОШМАЛАР БИЛАН НАМОЁН БЎЛУВЧИ 6 ИЧКИ МУАММО.

ЮЗДАГИ ТОШМАЛАР БИЛАН НАМОЁН БЎЛУВЧИ 6 ИЧКИ МУАММО.

Хитойлик медиклар юзни «инсон саломатлиги ойнаси» деб аташади. Негаки бизнинг теримиз организм фаолиятидаги хар қандай ўзгариш ва патологияларга кескин жавоб беради. Бу ўзгаришлар кўпинча тошмалар холида намоён бўлади. Қуйида юздаги тошмаларни жойлашувига қараб қайси ички аъзоларнинг фаолияти бузилганини билиш мумкинлиги тўғрисида ёзилади.
 
Пешона ва қошлар сохасида.
Бу сохасидаги тошмалар асосан ошқозон-ичак йўлларидаги муаммоларни билдиради. Қошлар орасидаги оралиқ эса жигарга «жавоб» беради. Холатни яхшилаш учун рационингиздан ёғли, қўғирилган махсулотларни камайтиринг ва алкогол истеъмол қилманг.



Бурун сохасида
Бу жойдаги хуснбузарлар юрак-қон томир тизими фаолиятини бузилганини билдиради. Кўп холларда бунинг сабаби стресс бўлиши мумкин. Фаол харакат қилишга харакат қилинг, уйку режимига риоя қилинг ва етарлича дам олинг.
 


Қулоқлар сохасида.
Хитойлик медиклар фикрича қулоқларнинг териси буйрак ва сийдик йўллари фаолияти билан кескин боғлиқ. Қулоқларингизда тошмалар пайдо бўлса биринчи ўринда тузли махсулотлар ва кофени ортиқча истеъмол қилишдан сақланинг. Суюқликларни кўп ичинг.



Ёноқ сохасида.
Бу соха тошмалари ўпка ва бронхлар касалликлари хақида маълумот беради. Унинг сабаби аллергия бўлиши мумкин. Ёноқнинг пастки қисмларидаги тошмалар эса стоматологик муаммолар мавжудлигини билдиради. Ўзингизнинг нафас тизимингизга кўпроқ эътибор беринг. Тоза хавода кўпроқ сайр килинг. Чекишни ташланг. Оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор беринг. Камроқ ширинлик ва газли ичимликлар истеъмол қилинг.



Лаблар сохасида.
Лаблар сохасидаги дерматологик муаммолар ошқозон ва ичак хуружларига олиб келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар хақида гапиради. Фастфудларни еманг, рационингизга клетчаткага бой махсулотлар: мевалар ва сабзавотларни қўшинг.




Жағ ости сохаси.

Репродуктив тизимдаги яллиғланиш ва гормонал бузилишлар жағ ости сохасидаги тошмалар билан кечади. Шунингдек улар хайз циклининг маълум бир фазасида тошиши мумкин.



Хуснбузарларнинг бир марта чиқиши хавф туғдирмайди. Уларни лосьон ёки рухли малхам дорилар билан қуритиш кифоя. Бир жойда қайта-қайта пайдо бўлувчи тошмаларда эса врачга мурожаат қилишингиз сўралади.


© www.gepamed.uz