ИНСОННИНГ ЭМОЦИОНАЛ САЛОХИЯТИНИ ПАСТЛИГИ БЕЛГИЛАРИ

ИНСОННИНГ ЭМОЦИОНАЛ САЛОХИЯТИНИ ПАСТЛИГИ БЕЛГИЛАРИ

Агар Сизнинг шахсий хаётда омадингиз чопмаётган бўлса, хамкасб ва дўстларингиз билан муносабатларингиз яхши бўлмаса, балки Сизнинг эмоционал салохиятингиз (EQ) пастдир. Куйидаги саволлар бўйича текшириб кўринг, балки ундай эмасдир.

1. Мен ўз имкониятларимни бахолашда тўғри ёндашаманми?
Балки сизга хам ўзларида юмор хиссини баланд хисобловчи зерикарли инсонлар рўпара бўлгандир. Балки ўзини энг кучли ёзувчи ёки журналист хисобловчи графоманлар тўғри келгандир. Балки олган фотосуратларини бошқа хеч ким тушунмайдиган, аслида юқори санъат асари хисобланувчи фотографлар сухбатини олгандирсиз. Нима бўлганда хам бу инсонлар юқори эхтимол билан эмоционал салохияти (EQ) паст инсонлар хисобланади. Агар инсоннинг эмоционал интеллекти яхши ривожланган бўлса у инсон ўзининг кучли ва ожиз томонларини билади, кучли томонларини ривожлантиради, камчиликлари билан курашади, нафақат ўзи балки атрофидагиларни хам хаётига халақит бераётган унсурларини йўқотишга харакат қилади. Эмоционал салохияти паст инсонни аниқлаш учун унга сен бошқа инсонларнинг хис туйғуларини тушунмайсан деб кўрсангиз, жавоб тариқасида у ўзининг бошқаларни идрок қилиш буйича энг кучли эканини эшитасиз.
ЕQ пастлиги белгиси: Улар ўзгаларни хеч вақт тушунмайди, қадрламайди, нотўғри танқид қилишаётгани, нотўғри бахолашаётгани, қилган мехнатларингизни эътиборга олишмаётганини сезади.

2. Мен кўп танқид қиламанми?
EQ си паст инсонлар бошқа одамларни кўп танқид қилишади. Тушуниш ва кечириш улар учун ёт хисобланади. Улардан вазиятга қараб иш тутиш, сал пастроқ «учиш» таклиф этилса жахли чиқади, мухокама қилишни ва маслахат беришни яхши кўришади. Эмоционал салохияти паст инсонлар бошқаларни хаддан зиёд таъсирчан деб хисоблайди. Хазилни орттириб юборишади, ноўрин пайтларда камчиликларингиз устидан кулади. Улар бу харакатларини  инсонларга оғир ботишини, қалбини яраланишини сезмайди. Бунинг сабаби маълум: улар бошқалар сезган нарсаларни хис қилмайди.     
ЕQ пастлиги белгиси: бу инсонлар хазил мутойибага оғриқли реакция билдиради, тентакликка катта эътибор қаратади.

3. Бошқаларнинг нуқтаи назарини қабул қиламанми?
Эмоционал салохияти паст инсонларнинг яна бир белгиси уларнинг тортишувларга берилувчанлиги ва ўзгарувчан эмаслигидир. Улар ўзининг хақлигига шунчалик ишонишадики уларни қайта ишонтириш мушкул. Улар аргументларни қабул қилишдан бош тортишади, энг олий таклифларни бир пулга чиқаради.
ЕQ пастлиги белгиси: Улар йўқ жойдан тортишувлар чиқаради, хамкасбидан кўплаб исботлар келтиришни талаб этади. Сўз жангига кўплаб инсонларни (дўстлари, якинлари, хамкасблари) жалб қилади. Тортишув кўпинча холдан тойдирувчи «мағлубият» билан якунланади.

4. Мен ўз хатоимни бошқаларга тўнкай оламанми?

Ўз хиссиётларини бошқара олмаслик кўпинча бундай инсонларда эмоционал портлашларга олиб келади. Уларга нисбатан эмоционал салохияти юқорироқ инсонлар ўз хис-туғуларини жиловлай олади, назорат қилади, тортишувлардан қочади. EQ си паст инсонларнинг холатини ноадекват деб бахолайди.
ЕQ пастлиги белгиси: улар ўзининг ноадекват хулқида ўзини эмас бошқаларни айблайди. Бу инстиктив тарзда кетиб, улар буни идрок этишмайди. Шунинг учун улар ўзларини вазият қурбони хисоблайди ва хафа бўлишади.

5. Мен ўзимнинг хақиқий эмоцияларимни яшира оламанми?
EQ си паст инсонларни яна бир хусусияти кучли хис-туйғуларга олиб келадиган вазиятларни тўғри бахолай олмаслик хисобланади. Улар бундан қочишга харакат килишади ва ўзининг хақикий эмоцияларини яширишади.
ЕQ пастлиги белгиси: улар дўстона ва севги муносабатларини қийин бошдан кечиришади. Уларнинг компромисга келиши ва ён босиши қийин. Уларда хамдардлик хисси бўлмайди.

6. Мен ўзимни бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўра оламанми?
Эмоционал салохияти паст инсонлар на ўзининг на бировнинг хиссиётлари билан келишади.
ЕQ пастлиги белгиси: улар хеч қачон ўзларини бировнинг ўрнига қўйиб кўрмайди, бировнинг «танаси ичига кира олмайди», маънавий жихатидан «камбағал» хисобланишади.


© www.gepamed.uz