АЁЛЛАРДА БОШ АЙЛАНИШИ САБАБЛАРИ

АЁЛЛАРДА БОШ АЙЛАНИШИ САБАБЛАРИ

Аёллар ва эркаклардаги бош айланишни илмий тилда «вертиго» деб аталади. Бош айланишини хис қилмаган одам, айниқса аёллар бўлмаса керак. Кимлардадир у жиддий патология оқибати хисобланса, кимлардадир оддий чарчоқ хисобига келиб чиқади. Хар қандай холатда хам бош айланиши бир соатдан ортиқ давом этса ва тез-тез қайталаниб турса невропатолог маслахатига бориш керак.

Бош айланиши сабаблари қуйидагилар:

1.    Аёллар эмоционал жихатидан лабил (хиссиётли) бўлгани учун  турли стресслар ва психик зўриқишлар натижасида ривожланади;
2.    Озиш мақсадида диета қилиш натижасида қонда темир миқдорининг камайиши ва камқонлик хисобига;
3.    Хайз циклини чўзилиши ва артериал қон босимини пасайиши;
4.    Вегетатив қон томир дистонияси натижасида қон харакати бузилиши;
5.    Хомиладорлик хисобига организмни гормонал қайта қурилиши (токсикоз, гормонал дисбаланс, бачадон катталашуви ва бош мия гипоксияси);

Қачон врачга мурожаат қилинади:

•    Бош айланиши хушсизлик ёки мувозанатни бузилишига олиб келса;
•    Бош айланиши қандли диабет ва артериал қон босими ортадиган беморларда кузатилса;
•    Умумий холсизлик ва бош оғриши билан кечса;
•    Тана хароратини ортиши ва қусиш билан кечса;
•    Қулоқларда шовқин ва кўрув хиссини хиралашуви кузатилса.

Диагностика ва даволаш:

1.    Аёлларда бош айланишини невролог даволайди;
2.    Бош айланиши сабабини аниқлаш учун магнит резонансли томография (МРТ), ультратовушли текширув (УТТ), рентген диагностикаси ва қоннинг биохимик лаборатор тахлиллари ўтказилади.
3.    Бош айланишини даволаш мақсадида мустақил равишда ўзбошимчалик билан дорилар ичиш маън қилинади.
4.    Хомиладорларда бош айланиши дорилар билан даволанмайди, балки табобат усуллари ёрдамида аёлнинг умумий холати яхшиланади.



Агар Сизда бирданига кучли бош айланиши кузатилса бошга қон айланишини кўпайтириш учун ёстиқсиз каровотга ётинг. Агар бош айланиши уйдан ташқарида кузатилса – таянгани жой топиб, кескин харакатлар қилмасдан кўзларингизни бироз юмиб туринг.  

© www.gepamed.uz