• Кўз қизариши ва ачишиб оғриши – аллергия, инфекцион касаллик, контакт линзанинг мос келмаслиги, кўзга ёт таначаларнинг тушиши хисобига кузатилади.
• Кўзнинг оғриши – кўзнинг зўриқиши, компьютер олдида кўп ўтирганлик белгиси хисобланади.
• Кўз олдида рангли мушакларнинг учиши – кўз тўр пардасига қон қуйилиши ва унинг кўчиши белгиси бўлиши мумкин.
• Кўз ёшланиши калий дефицити хисобига келиб чиққан бўлса қуйидаги ичимликларни ичиш тавсия этилади: лимон шарбати билан сув ичиш, ёки бир стакан сувга бир ош қошиқ сирка ва бир чой қошиқ асални қўшиб.
• Агар кўзларингиз қичишаётган бўлса, қуруқ қончўп (чистотел) ўсимлигини 1 стакан иссиқ сувда бир дақиқа қайнатиб, совутиб сузиб олинг. Шу суюқлик билан кўзни 2-3 махал пахтада намлаб ювинг.
• Қуёшга тик қараманг, акс холда кўзнинг тўр пардасини куйдириб олиш эхтимоли юқори бўлади. Бунда бир варақ қоғозни лупада қуёш нурида куйдиришда олинган каби эффект олинади.
• Кўзнинг хиралашуви инфекцион касалликлар хақида билдиради.
• Говмичча – хавфсиз бактериал инфекция, қовоқнинг ички томонида ўз-ўзидан ёрилиши кузатилади. антибиотик суртма дорилар жараённи тезлатиш ва енгиллатиш мумкин.
• Қовоқлар шиши – инфекцион аллергик жараён, буқоқ бези муаммолари хисобига хам келиб чиқиши мумкин;
• Кўз атрофида қора халқачаларни пайдо бўлиши – кам ухлаш, ичаклар патологияси, асабийлик, буйрак касалликлари аломатларидан бири хисобланади.
© www.gepamed.uz