Хамма инсонлар хам турли сабаблар билан ёлғон гапиради. Айрим одамлар бу холатни сезмаслиги хам мумкин. Кимдир бу орқали ўзини бошқаларга нисбатан устун қўйишни мақсад қилса, кимдир бошқа одамларга атайлаб азоб беришни мақсад қилади.
Ёлғоннинг қандай турлари бор
• Гапни очиғини айтмаслик: гапни лўндасини айтмаслик, ниманидир яшириш, хақиқат ёки унинг тафсилотларини беркитиш.
• Инкор этиш: хақиқатни тан олишни истамаслик.
• Ўз-ўзини алдаш: ёлғон маълумотни ростлигига ўзини ишонтириш.
• Тушунчаларни алмаштириш: нотўғри фактларни келтириш, тескари талқин қилиш.
• Бўрттириш/камайтириш: маълумотни хақиқатга тўғри келмаслиги.
• Ўз манфаатини ўйлаш: ўз қизиқишларини ўйлаб ёлғон гапириш.
• Бировнинг манфаатини ўйлаш: кимнидир кайфиятини кўтариш ёки кимнидир аччиқ хақиқатдан химоя қилиш мақсадида.
• Хеч кимнинг манфаатини ўйламаслик: мақсадга йўналтирилган ёлғон, ёлғончининг ўзига хам, бошқаларга хам ёмон бўлишини исташ.
Ёлғон гапиришимиз сабаби.
Ёлғон гапиришимизнинг минглаб сабаби бор. Инсон жуда мураккаб рухий тизим бўлиб, ёлғон турларини билиш турли сирларни билиш ва ёлғончининг хақиқий ниятини ва мотивациясини англашга ёрдам беради.
Ўзгаларни химоя қиламиз. ўзимизга яқин одамларни кўнглини бузмаслик учун ва қандайдир сирни ошкора қилмаслик учун ёлғон гапириш.
Ўзимизни химоя қиламиз. худбин (эгоист) одамларга хос бўлиб, ўзимизни оғриқдан халос этиш ва умидсизликка учрамаслик учун ёлғон гапириш.
Ўзимиз учун фойда келтиришни истаймиз. Ўзимизга хам моддий хам манаъвий фойда излаган холда ёлғон гапириш
Ўзимизга диққатни жалб қиламиз. Патологик ёлғончилар, ўзини яхши кўрсатишни, ўзига жалб қилишни ёки бошқаларни рахмини келтиришни мақсад қилган холда ёлғон гапириш.
Эркаклар нега ёлғон гапиради.
Можаролардан қутулиш учун. Аёллар эркакларга нисбатан тез хаяжонланувчан бўлгани учун, эркаклар вазиятни оғирлаштирмаслик учун ёлғон гапиради.
Аёллар хис туйғуларини шикастламаслик учун. Эркак киши ўзини оила бошчиси хисоблаб, аёлини турли хатар ва ташвишлардан химоя қилиб, оила манфаатларини ўйлаб ёлғон гапираяпман деб умид қилади.
Ўзига бўлган ишончсизликни яшириш учун. Кўпинча эркаклар атрофидагиларни кўз ўнгида яхши кўриниш учун ўз иш жойи, шахсий хаёти ва қизиқишлари хақида ёлғон гапиради.
Аёллар нега ёлғон гапиради.
Тадқиқот натижаларига қараганда аёллар эркакларга нисбатан икки баробар кўп ёлғон гапиришар экан. Бунинг сири эркак ва аёлларнинг бош миясини тузилиши билан тушунтирилади. Эркакларнинг нутқи учун бош миянинг чап ярим шарлари жавоб берса, аёллар учун иккала ярим шарлар жавоб беради. Шунинг учун аёллар хамсухбатининг реакциясини олдиндан сезиш қобилиятига эга ва хамсухбати эшитишни истаган нарсани гапира олади. Аёлларнинг ёлғон гапириши мотивлари эркакларники сингари ва бошқа айрим сабаблари бор:
Кимнидир кайфиятини кўтариш учун. Аёллар кимнидир рухий холатини яхшилаш учун, ўз-ўзига бўлган ишончини кўтариш учун хушомад қилиб ёлғон гапириши мумкин.
Ожиз кўринмаслик учун. Аёллар турли кўнгилсизликларга рўбарў келмасликни истагани учун, ўзини инстиктив химоя қилиб ёлғон гапиришади.
Қиёфасини сақлаб қолиш учун. Дугона ва ўртоқларини фикри кўпчилик аёллар учун мухим, шунинг учун яхшироқ кўриниш мақсадида ёлғон ишлатишади.
Ислом рухсат берадиган ёлғон гапириш учун 5 сабаб қайси.
• Харбий хийла: Ривоятларда айтилишича Али (розияллоху анху) ёлғиз ўтирган пайтда унга шамшир билан қуролланган душмани келиб, «энди сени ким қутқара олади дейди». Шунда Али бармоғи билан кўрсатиб, орқангда турган инсон дейди ва душмани ўгирилиши биланоқ уни қуролсизлантиради. Шунда душмани «Сен мени алдадинг деса» Али – Харбий хийла гунох хисобланмайди деб хадисни келтиради.
• Икки мусулмонни яраштириш учун. Мусулмонлар орасида уч кундан ортиқ гинаи-қудрат сақлаш гунох хисобланади. Шу сабабли икки уришган инсонларни яраштириш мақсадида айтилган ёлғон гунох хисобланмайди. Хадисларда ёзилишича: «Икки инсонни яраштириш нафл намози ўкиш ёки нафл рўзасини тутишдан яхшироқ».
• Икки мусулмон орасида зиддиятни келиб чиқмаслиги учун. Бу холатда ёлғон гапириш шариатда гунох хисобланмайди. Эзгуликка олиб келадиган ёлғон, фитнага олиб келадиган хақиқатдан яхшироқ.
• Бадкор одамлардан мусулмонни жойлашган жойини яшириш учун.
• Мусулмон мулкини жиноий тажовузкор инсонлардан химоя қилиш учун.
© www.gepamed.uz