ХАҚИҚИЙ ЭРКАКЛАР ХАҚИДА 6 ТА ХАҚИҚАТ.

ХАҚИҚИЙ ЭРКАКЛАР ХАҚИДА 6 ТА ХАҚИҚАТ.

Вақтлар ўтаверади, хамма нарса ўзгаради, аммо инсоннинг юриш туриши, хулқ атвори ўзгаришсиз қолади. «Эркаклар ундоқ қилиши керак…», «Эркаклар мундоқ қилиши лозим… », «Хақиқий эркак доим…мажбур» каби чақириқ ва шиорлар хар бир замонда бир хил янграйди. Қуйида бахтли бўлишга халақит бераётган эркаклар тўғрисидаги афсона ва хақиқатларга тўхталиб ўтамиз.

Афсона №1:Хақиқий эркак топармон-тутармон бўлиши керак.
Эркак киши доимо тўданинг бошида бўлиши керак. Фарқи йўқ мамонт овланадими, квартал мукофот учун курашиладими. Аёллар эса доимо ялангоёқ, хомиладор ва квартира учун хисоб варағини қандай кўринишини хам билмаслиги лозим. Агар аёл киши мавқеълик ишни танласа эркак киши уй юмушлари билан шуғулланиши керак.
Хақикат: Эркакнинг мардлиги у топаётган пул билан белгиланади.
Бунга қўшимча у автомобиль ғилдирагини алмаштиришни, ремонт қилишни, ёзда дам олиш йўлланмасини қўлга киритишни билиши керак. Аммо оилада охирги қарорни  хам аёл, хам эркак киши тенг қабул қилади. Болаларни назорат қилиш ва уй муаммоларини хал қилиш офисда ишлашдан мушкулроқ. Демак, ким унда оилада «хақиқий эркак» хисобланади.

Афсона №2: Хақиқий эркак оғриқ сезмайди.
Эркаклар на рухий, на жисмоний оғриқларни  хис қилади. Киндик остига берилган зарба эркак кишида табассум уйғотиши, севганидан айрилиши эса қувонч бағишлаши керак.
Хақикат: Оғриқ бўсағасига турли омиллар таъсир этади.
Бу ирсий мойиллик хам бўлиши мумкин, организмнинг умумий жисмоний холати хам. Хақиқатда эркакларни тестостерон химоялагани учун оғриқни кам хис қилади. Аёлларда эса критик холатларда оғриқ бўсағасини кучайтириб берувчи – эстрогенлар бор. Спорт билан шуғулланишнинг замонавий имкониятлари хақида хам унутманг. Хозирда айрим аёллар эркакларга нисбатан яхшироқ жисмоний формага эга. Қалб оғригига келсак, бу индивидуал масала ва жинсга боғлиқ жойи йуқ.

Афсона №3: Хақиқий эркак йиғламайди.
Эркак кишининг йиғлаганини пиёз арчиб-тўғраганда, гулхан ёнида турганда ёки севимли футбол командасини ютқазганини кўрганда учратиш мумкин. Қолган пайтларда эса хақиқий эркак киши йиғламайди.  
Хақикат: Эркаклар хам йиғлаши мумкин.
Эркакарнинг хам кўз ёши безлари мавжуд бўлиб, доимо намлиги ёрдамида кўзни тозалаб туради. Эркак кишиларга фақат ёшлигидан кучли бўлиб ўсиши кераклиги ва хиссиётларини ичида тутиш кераклиги уқтирилади.


Афсона №4: Хақиқий эркакка хеч ким керак эмас.
Эркак киши учун кичик бир кулба ва содиқ бир кучуги бўлса бас. Хақиқий эркак гаплашишни ёқтирмайди. Унинг учун дўст биродарлар керак эмас. Аёлларга келсак, улар эркак учун уйда хўжалик юритиш учун керак: ювиш, тозалаш, овқат тайёрлаш ва хаказо.
Хақикат:  Эркаклар хам улфатчиликни ёқтиради.
Олимларнинг фикрича уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан узоқроқ яшаши исботланган. Негаки аёллар ўз шериклари соғлиғи хақида қайғуришади, уларнинг зарарли одатларига қарши курашади. Жўраларига келсак, гап, балиқ ови а бошқа кўнгилхушликларни айнан эркаклар ўйлаб топишган.

Афсона №5: Хақиқий эркак аёл кишига бўйсунмайди.

Аёл кишига бўйсунишни кўпчилик эркаклар ўзига ор деб хисоблайди. Ундан кўра қурилишда Петрович қўли остида ишлаганим маъқул деб хисоблайди.
Хақиқат:  Бошлиқнинг жинсини эркакларга ахамияти йўқ.
Эркак бошқарувчиларнинг ўзининг фойдали томони бор. Аммо аёллар хам аллақачон рахбарлик лавозимида ўзининг қодирлигини кўрсатиб қўйишган. Улар кўпроқ муросага келишади ва хар  томонлама эгилувчан ақлга эга. Бундай аёлларга бўйсуниш хаммани қониқтирса керак.

Афсона №6: Хақиқий эркак хақикий жазман (махбуб) бўлиши керак.
Эркак ва аёллар орасидаги «нозик» муаммолар дунёсига фақат хақиқий эркаклар қабул қилинади. Бақувват тананг ва 18 смли «қуролинг» бўлмаса бу «дунёда» сенга ўрин йўқ. Хақиқий эркак аёл кишини биргина нигохи биланоқ қониқтириши керак.
Хақиқат: Хамма нарсага аста-секин тажриба орқали эришилади.
Эркак кишилар хам аёллар сингари бор йўғи туғма инстиктлар билан дунёга келади. Хақиқий махбуб бўлиш нафақат ўз хузурини ўйладиган ақлли ва диққатли эркакларгагига хос. «Узун милтиқ ўлдира олмаган ўлжани калта тўппонча хам қулатиши мумкин».


© www.gepamed.uz