ГАЛЛЮЦИНАЦИЯЛАР ҚАЧОН ВА КИМДА УЧРАЙДИ?

ГАЛЛЮЦИНАЦИЯЛАР ҚАЧОН ВА КИМДА УЧРАЙДИ?

Галлюцинациялар фақат рухий касал беморларда эмас, балки соғ одамларда хам учраши мумкин. Кўплаб таниқли инсонлар галлюцинацияларни сезиш билан бирга дунёга турли хил жанрдаги адабий меросларни қолдиришган. Масалан адабиёт йўналишида: Эдгар По, Хемингуэй, Джонатан Свифт, Жан Жак Руссо, Гоголь, Есенин, Ги де Мопассан;  санъат йўналишида: Винсент ван Гог, Гойя; Врубель; мусиқа йўналишида – Шопен; математика йўналишида - Джон Форбс Нэш  ва бошқалар.

Галлюцинациялар қачон учрайди.
•    Психик касалликлар: шизофрения, эпилепсия, герпетик энцефалит, церебрал атеросклероз.
•    Бош мия ўсмалари ёки сифилиси.
•    Алкоголли психоз.
•    Инфекцион касалликлар: қорин тифи, безгак, пневмония.
•    Наркотиклар билан захарланиш (кокаин, ЛСД, мескалин, крек),
•    Тана хароратини тушиб кетиши (гипотермия).
•    Ўсимликлар токсинлари таъсирида: дурман, белладонна, қўзиқоринлар.

Галлюцинацияларга олиб келувчи дори препаратлари:
•    Антидепрессантлар, антипаркинсон дорилари
•    Наркотик аналгетиклар
•    Айрим антибиотикалра ва сульфаниламидлар
•    Силга, талвасага, аллергияга қарши дорилар
•    Транквилизаторлар, психостимуляторлар ва давленияга қарши дорилар.
•    М-холиноблокаторлар: атропин, фенотиазин




Галлюцинацияларда кимга мурожаат қилиш керак:
Невролог, Психиатр, Нарколог, Онколог

Галлюцинацияларни даволаш

Асосий касалликнинг турига қараб, индивидуал даво чоралари белгиланади. Ўткир холатларда беморлар госпитализация қилиш талаб этилади. Кучли галлюцинацияларда нейролептиклар, тинчлантирувчилар, транквилизаторлар ва дезинтоксикацион терапия қўлланилади. Энг асосийси врачга мурожаат қилинг.


© https://t.me/gepamed_ultra