РАК КАСАЛЛИГИНИНГ ЭРТА 7 ТА БЕЛГИСИ.

РАК КАСАЛЛИГИНИНГ ЭРТА 7 ТА БЕЛГИСИ.

Одам организмида кечаётган жараёнларнинг издан чиқиши, маълум бир белгилар орқали намоён бўлади. Бу мухим белгиларни инкор қилиш, ўзи ўтиб кетади деб ўйлаш нотўғри хисоблнади. Гап айниқса ёмон сифатли ўсмалар – рак хақида кетганда жиддий эътибор қаратиш лозим.
Куйида ракнинг касалликларни бошланишиданоқ кузатилиши мумкин бўлган белгилари хақида тўхталиб ўтамиз. Ўзингизда ёки яқинларингизда бу белгиларни аниқласангиз албатта мутахассисга учрашингиз тавсия этилади. Айрим холларда бу белгилар бошқа бир касалликнинг белгиси бўлиб чиқиши хам мумкин. Хар қандай холда хам касалликни енгиш учун нима билан курашаётганимизни билишимиз керак.
 
1. Теридаги ўсмасимон хосилалар.
Терида ўсмасимон хосилаларни мавжудлиги тери ва сут бези ракининг белгиларидан бири хисобланади. Унинг бошқа белгилари: қўлтиқ ости ва кўкрак лимфа тугунларини катталашуви хисобига бу сохаларда зичланиш хисобланади. Терини таъсирланиши ва номаълум сабабли тошмалар (агар улар овқат ёки косметика махсулотларига аллергия бўлмаса), ўсмаларнинг марказида намланувчи яраларнинг пайдо бўлиши, танадаги холларнинг ўсиб кетиши ва шаклини ўзгартиришига жиддий қараш лозим.

2. Узоқ чўзилган йўтал.
Доимий йўтал – ўпка ракининг белгилари хисобланади агар қуйидаги симптомлар билан келса: иштахани сусайиши, тананинг кескин озиб кетиши, хансираш ва йўталганда қон аралаш масса чиқиши.
 
3. Тери қичишиши.
Кўп холларда тери тошмаларининг онкология билан алоқаси кам. Аммо амалиётда кўринишича, бачадондаги ўсмалар гениталийлар сохасидаги қичишишга, бош мия раки- бурун катаклари ёнидаги қичишишга сабаб булиши мумкин экан.
 
4. Ичак тизимидаги ўзгаришлар.
Ичаклар ўсмасида қуйидаги белгилар ривожланади: Ахлатда қонли ажралмалар, шилимшиқ ва йирингни мавжудлиги, ичакларнинг ўз ўзидан бўшашиши.

5. Сийиш пайтида турли ажралмаларни келиши.

Куйидаги белгилар буйрак хақида гапиради: сийганда қоннниг пайдо бўлиши,  Может быть признаком рака почек, который сқон босмининг ортиши, бел сохасидаги оғриқ, сурункали кучайиб бораётган холсизлик.

6. Тана вазнининг кескин камайиб кетиши.
Тана вазнинг кескин камайиши, гўштли таомларга бўлган жирканч муносабат, тез тўйиб қолиш, оз овқат еганда хам тез тўйиб қолиш хисси, камқонлик ва овқатни ичакларда юришини қийинлашуви – булар бари ошқозон ракининг белгилари хисобланади.

7. Томоқларнинг узоқ вақт оғриши.
Томоқларнинг узоқ вақт оғриши – хиқилдоқ раки белгиси хисобланиб, яна қуйидаги белгилар хам кузатилади: ютинганда оғриқ бўлиши, томоқда ётнарса турганга ўхшаш холат, овознинг ўзгариши ва хириллаши кучайиб йўқолиб қолиши, қон тупуриш ва оғиздан бадбўй хид келиши.


© https://t.me/gepamed_ultra