ХОТИРАНИ СУСАЙИШИ, САБАБЛАРИ, ДАВОЛАШ

ХОТИРАНИ СУСАЙИШИ, САБАБЛАРИ, ДАВОЛАШ

Мутахассислар фикрича соғлом одамда 25 ёшгача хотиранинг кучая бориши ва яна шунча вақт давомида у ўзгармасдан стабил туриши керак. Бу даврда бош мия қийинчиликларсиз кўп миқдордаги ахборотларни қабул қилиши ва эслаб қолиши мумкин. Организмнинг табиий қариши натижасида юзага келадиган хотирани сусайиши 50-55 ёшдан бошланиши керак.
Афсуски катта шахарда истиқомат қилувчи бир қатор одамлар хотира билан боғлиқ муаммоларга анча эртароқ шикоят қилишади. Мутахассисларни айниқса болалар, ўсмирлар ва ёшларда учрайдиган хотирани сусайиши кўпроқ ташвишга солади.
 
Хотира сусайиши сабаблари қуйидагилар:
•    Узоқ давом этувчи депрессия холатлари;
•    Доимий стресс холатлари;
•    Хроник чарчаш, уйқусизлик;
•    Носоғлом хаёт тарзи, алкогол ичиш, чекиш;
•    Турли дори воситалари  (жумладан оғриққа ва депрессияга қарши) қабул қилиш.
•    Авитаминоз, А ва В гурухи витаминлари етишмовчилиги;
•    Ички аъзолар касалликлари: жигар ва буйрак етишмовчилиги, ўпка сили, жигар циррози;
•    Бош мия шикастланишлари;
•    Бош мия патологиялари (ёмон сифатли ўсмалар, гипофиз аденомаси).

Хотира сусайишини аниқ сабабини фақат мутахассис аниқлайди. Кўп холларда хотирани сусайиши бир қатор бошқа симптомлар, жумладан рухий тушкунлик, иштахасизлик, таъсирчанлик, уйқусизлик, бош оғриши, субфебрил харорат билан бирга кечиши мумкин. Бу организмни ўта чарчаб кетгани ёки унда яллиғланиш жараёни мавжудлигини билдиради.

Сўнгги изланишлар хотира сусайиши бош миянинг «ахборотлар дарёсида ғарқ бўлиши» хисобига кузатилиши исботланган. Масалан, мухим бир имтихон олдидан талабалар ўқиб-ўрганган дарсликларидан гўёки хеч нимани эслай олмайди. Бу холатда хотирани пасайиши қисқа муддатли характерга эга бўлиб, даволаш талаб этилмайди. Фақат хис-хаяжонни енгиш, тинчланиш етарли ва бош мия барчасини яна қайта эслай олади ва керагини «тўкиб-солади».

Хотирани пасайиши асосий белгиси хисобланган касалликларга қуйидагилар киради.
•    Альцгеймер касаллиги – хотирани аста-секин пасайиб бориши, апатия, жойлашув дезориентацияси, депрессия, галлюцинация ва талвасалар билан кечувчи бош мия патологияси хисобланиб, 65-ёшдан кейин кузатилади. Унинг келиб чиқиши хақида аниқ бир хулоса йуқ, аммо бош мия травмалари, бош мия ўсмалари ва гипотиреоз хисобига ривожланиши хам тасдиқланган.
•    Тарқоқ склероз – секин ривожланувчи, узоқ вақт симптомларсиз кечувчи, бош ва орқа мия тўқималарини зарарланиши хисобланади. Айрим мутахасисилар фикрича у қандайдир вирус томонидан чақирилса, айримлари касаллик аутоиммун ўзгаришлар хисобига ривожланади деб айтади.
•    Паркинсон касаллиги – беморнинг харакат фаоллигини пасайиши билан бошланиб, бира-тўла параличланиши билан якунланувчи хроник касаллик хисобланади. Бу касаллик хам 55 ёшдан кейин ривожланиб, асосий сабаби организмни қариши хисобланади. Унинг белгилари: тафаккурни бузилиши, хотирани пасайиши, букчайиш, оёқ-қўлларни қалтираши, харакатланишни қийинлашуви, сийдикни тута олмаслик ва депрессия.

Хотира пасайишини даволаш
Хотира пасайишини даволаш унга сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Айрим препаратлар орқали хотирани яхшилаш ва тиклаш мумкин. Улар аниқ ташхис қўйилгач врач томонидан буюрилади. Бу препаратлар таркибига: лецитин, фолиев кислотаси, витаминлар A, B, E киради. Бу дорилар рецептсиз берилади лекин уларнинг хар бирини ўзига яраша ножўя таъсирари мавжуд. Альцгеймер ва Паркинсон касалликларига эса ханузгача даво йук.

Қандай мутахассисга учраш лозим?
Хотира пасайганда, невролог, эндокринолог ёки терапетга учраш лозим.


© https://t.me/gepamed_ultra