АЪЛОЧИ БОЛАЛАР СИНДРОМИ – ПЕРФЕКЦИОНИЗМ.

АЪЛОЧИ БОЛАЛАР СИНДРОМИ – ПЕРФЕКЦИОНИЗМ.

Аълочилар – бу ота-оналарнинг чексиз қувончи, тақлид наъмунаси, синф ва мактабнинг фахри хисобланади.
Болалар борки, аъло бахолар улар-учун бирдан-бир мақсад эмас ва вақти-вақти билан ўз мағлубиятларини хам тан олишади. Аксинча, шундай болалар хам борки, улар қаерда ўқимасин – мактабдами, институтдами, улар ўзлари кўтарилган юксак поғоналардан қулаш вахимаси билан юради, энг кичкина омадсизликларни хам оғриқли қабул қилишади, ўз соғлигини бахоси билан юқори марраларга эришишга харакат қилишади. Бундай болаларни – перфекциони́стлар деб хам аталиб, французча perfection – мукаммаллик сўзидан олинган.

Ўз олдига «хамма нарса аъло бўлиши керак» каби мақсадларни қўйиб, уларга амалга ошириш учун уқусизлик, асаб бузилишлари, иштахасизлик каби шикоятларни орттириб олишади. Улар кичкина танбехларни хам кескин қабул қилишиб, уларни омма олдида ажратиб мақтаб кўрсатишмаса аразлаб, хафа бўлишади. Бундай холларда бола мактаб бахоларига боғланиб колади, мулоқот ва ўйинлардан бош тортади, натижада эса ўз тенгқурлари билан муносабат юритиши эсдан чиқаришади.

Хаётда эса омад доим хам ёр бўлавермайди. Вақти-вақти билан муваффақиятсизликларга дуч келиш мумкин. «Аълочи» болалар синдроми эса уларнинг катта хаётига хам таъсир этади, яъни уларнинг етишган мақсадлари, ишидагилар, атрофдагилар, бошлиқларидан қониқмайдилар. Бундай одамлар ғалабага, хар қандай бахо билан бўлса хам муваффақиятга эришишга одатланишади. Кичик хатоларни улар оғриқли қабул қилишади, уларнинг дунёқараши бўйича «барча нарса» ёки «хеч нима» шиорига таянишади.    

Аълочи синдроми қуйидаги холатларда хам келиб чиқади:
•    Ота-оналар ўзлари омадсизликка учраган сохаларда фарзандлари биринчи бўлишини хохлашади. Бу билан улар ўз муваффақиятсизликлари учун ўч (реванщ) олган хисоблайдилар.
•    Кўп холларда болалар аъло бахолари билан ота-онаси мухаббатини қозонишни исташади.
•    Биринчилардан бўлиш истаги, ўз-ўзига паст бахо бериш натижасида пайдо бўлади.
•    Ўзига ишониш, ўзига бўлган ижобий бахо, фаоллик ва ташаббускорлик, бахт учун катта ахамиятга эга.   

Перфекционизмдан қандай қутулиш мумкин.
•    Болага бахолар билан у фақат мактаб хаётида эмас хар доим ва хар ерда тўқнаш келиши кераклиги хакида уқтириш керак. Бахолар доим хам одамнинг ўзи хақида фикрни бахоламаслиги, кайфиятни белгилаб бермаслиги хақида тайинлаш лозим. Уз олдига қўйилган мақсад бу – табиат томонидан берилган истеъдодни очишдан иборат. Бахолар эса қўшимча бир бўғин холос. Улар болани ўзига бўлган муносабатини пасайтирмаслиги лозим.
•    Болангизга уни шу холича, унинг мактабдаги омадлари, кундалигидаги бахоларидан қатъий назар қадрлашингизни ва севишингизни таъкидлаш лозим. Агар бола уни шунчаки яхши кўришини билса, унга яшаш ва омадди бўлиш анча осонлашади. Албатта болангизни муваффақиятларини мақтаб туринг. Яхши ўқиш унинг ўзи учун кераклигини уқтиринг.
•    Болани кундалик графигини зиқ қилиб тузманг: мактаб дарслари, қўшимча машғулотлар, спорт тўгараги ва инглиз тили курслари  орасида болани тинчланиши, бироз хаёлини жамлаши ва тоза хавода ўртоқлари билан ўйнашига вақт қолдиринг. Акс холда асабий, тушкун кайфиятли болани тарбиялайсиз. Бу болангизнинг хаёти, унинг ёшлиги қайтиб келмайди. Хаётдан қониқмаганлик хисси эса бир умр қолши мумкин.
•    Бола ўзига ишонмаган, харакатларидан қониқмайдиган, таваккал ва хато қилишдан қўрқадиган бўлиб ўсмаслиги учун уни ўзгаларнинг бахосидан мустақил холда тарбияланг.

Болалардан «юқори мувафақиятлар» талаб қилишдан олдин боланинг имкониятлари, темпераменти, ахборотларни ўзлаштиришни индивидуал тезлигини хисобга олиш керак.

© https://t.me/gepamed_ultra