ПАНДА СИМПТОМИ – КЎЗ ОСТИДАГИ ҚОРА ДОҒЛАР

ПАНДА СИМПТОМИ – КЎЗ ОСТИДАГИ ҚОРА ДОҒЛАР

Кўз остидаги қора доғлар - организмнинг тури хил негатив омиллар таъсирига қарши реакцияси деб қаралади.
Кўз атрофидаги қора халқасимон доғлар кучли чарчоқ, стресс холати, хроник касалликларни қўзиши натижасида пайдо бўлиб, ушбу омилларни йўқолиши бу доғларни йўқолиши билан кечади. Айрим холларда эса кўз атрофидаги доғлар узоқ вақтгача сақланиб, маълум бир даво чораларини кўришни талаб этади.

Доғларни пайдо бўлиши сабаблари:
•    Кўз остидаги тери қатламини кескин ингичкалашуви ва унинг остидаги қон томирларни акс этиши;
•    Куз ости томирларида лимфатик ва веноз қон оқимини бузилиши;
•    Буйрак, жигар ва бошқа ички аъзолардаги патологиялар;
•    Буқоқ бези фаолиятини бузилиши (гипотиреоз);
•    Лор аъзолари (гайморит, фронтит, синусит, аденоид) патологиялари;
•    Нафас аъзолари патологиялари (бронзит, астма).
•    Кескин озиш;
•    Компьютер монитори олдида узоқ ўтириш;
•    Хроник чарчаш, мигрень, стресс, депрессия;
•    Аллергия, атопик дерматит (пардоз анжомларини нотўғри қўллаш),
•    Қуёш ванналарини дозаси ортиши;

Доғларни қандай йўқотиш мумкин.
•    Косметика воситаларидан воз кечиш;
•    Уй шароитларида гиёхлардан тайёрланган компресслар (укроп, ромашка, петрушка);
•    Сабзавотлардан тайёрланган компресслар (картошка, бодринг 10-15 дақиқа қўйилади);
•    Ишлатилган пакетчали чой билан компресс қилиш;
•    Кўз мускуллар гимнастикаси (кўзни юмиб ётган холатда кўз билан айланма харакатлар, турли хил шаклларни чизиш ва бошқалар);
•    Қовоқ мускуллари гимнастикаси (кўзни тез-тез очиб юмиш ва бошқалар).
•    Лимфодренажли массаж, микротокли терапия, мезотерапия, электростимуляция.

Доғларни қандай яшириш мумкин.
Доғларга қарши кураш чоралари чўзилиб кетганда уларни маскировка қилиб туриш талаб этилади. Бу мақсадда тонал кремлар фойда бермайди. Бунинг учун махсус қовоқ учун крем корректорлар (консилер) мавжуд. Аммо корректорлардан зўр бериб фойдаланиш хам терига салбий таъсир этиши мумкин.