ЧАҚАЛОҚЛАР ХАҚИДА НИМАНИ БИЛИШ КЕРАК - 2.

ЧАҚАЛОҚЛАР ХАҚИДА НИМАНИ БИЛИШ КЕРАК - 2.

Хар бир чақалоқ маълум бир рефлекслар йиғиндиси билан туғилади. Уланинг жами 75 та бўлиб, қуйида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:


•    Сўриш рефлекси – чақалоқ унинг оғзига тушган хар бир нарсани ритмик сўриши мумкин. Бу резина сўрғич хам, сизнинг бурнингиз хам, қўлингиз хам бўлиши мумкин. Болани сўриш рефлекси 3 ёшга бориб йўқолади.   
•    Моро рефлекси – чақалоқни биринчи хафтасида кузатилади. Агар болани боши кескин холатини ўзгартирса ёки орқага ташласа, ёки қаттиқ шовқин эшитса бола бир сесканиб, бўйнини аввал тўғрилайди кейин қўлларини букиб йиғлаб юборади.
•    Бабкин Рефлекси – боланинг кафтларига бош бармоқ билан бироз боссак, бола бироз оғзини очади.
•    Кусмауль рефлекси- боланинг бирор оғиз бурчагига бармоқлар билан тегинсак бола овқат истаб шу томонга бурилади. Бу тактил рефлекс кейинча кўрув рефлекси билан алмашиб бола кўкрак ёки смесь бутилкасини кўрса ривожланади.
•    Баинский рефлекси – бармоқ билан боланинг товонидан панжаларига қараб юргизсак, товон кафти елпиғич сингари ёзилади.
•    Маймун рефлекси – боланинг кафтига боссак у бармоқларингизни чангаллаб ушлаб олади.
•    Бауэр рефлекси – болани қоринга ётқизсак, бироз бошини кўтариб, сузишга ўхшаш харакатланади. Агар товони орқасига кафтимизни кўйсак, оёғи билан итариб олдига харакат қилади.
•    Таянч рефлекси – автоматик юриш рефлекси, болани иккала қўлтиғидан олиб тиккалаб оёқлари учини бирз ерга теккизсак, у танасини туғрилаб, юрганга хос харакатлар қилади.

Боланинг пўқи катталарникидан кескин фарқ килади.
Бола еб, ўсиб, ухлаётган пайтида памперс таркиби турли рангда ва консистенцияда бўлиши мумкин. Агар кўкрак сути билан боқаётган бўлсангиз 2-4 кунгача ичи келмаслиги хам  мумкин. Бу нормал холат бўлиб, сут тўлиқ хазм бўлган хисобланади. Оналарнинг «пўқи менга ёқмаяпти» деган хавотирига ўрин йўқ. Ёқмаса еманг. Энг асосийси унинг ранги кўкармаса бўлгани.

Болалар бир хил бўлмайди.
Беш бармоқ бир хил бўлмагани каби, бир оиланинг фарзанлари бир биридан фарқ қилади. Шундай экан уларни бегоналарнинг болалари билан таққослашга эса хожат йўқ. Таққослагингиз келса уларни шу ёшга хос ривожланиш нормативлари билан солиштиринг. Хар қандай холатда хам бола яқинроқ бирор-бир қариндошини характерини эгаллайди. Балки ўзингизга ён атрофдан қарашнинг имкони хам пайдо бўлиб қолар.


© https://t.me/gepamed_ultra