ИНСОННИНГ ТАЪМ БИЛИШ РЕЦЕПТОРЛАРИ

ИНСОННИНГ ТАЪМ БИЛИШ РЕЦЕПТОРЛАРИ

Инсон оғиз бўшлиғида 10 000 дан зиёд таъм билиш рецепторлари мавжуд бўлиб, улар турли жойларда гурух гурух бўлиб жойлашади. Хар бир гурухдаги анализаторлар маълум бир таъмни аниқлай олади ва бошқа таъмларга бефарқ қоладилар.
 
Таъм билиш рецепторлари бирикиб тутамлар хосил қилади ва таъм билиш пиёзчалари сўрғичлари билан бирикади. Йирик сўрғичлар 500 тагача таъм билиш пиёзчалари тутиши мумкин. Бу сўрғичлардан бир нечта майда микротукчалар чиқиб,  оғиз бўшлиғининг турли қисмларида дўмбоқчалар остига беркинган холда очилади ва таъм сезишга жавоб беради.

Кўплаб олимлар фикрича одамзод турт хил таъмни сезиши мумкин. Булар аччиқ, ширин, шўр ва тахир таъмлардир. Хар бир таъм рецепторлар тилнинг маълум бир қисмидан ўрин олади, яъни ширин ва шўрни сезувчи анализаторлар тилнинг учида жойлашса, аччиқни сезувчи рецепторлар – тил асосида, тахирни сузувчи рецепторлар – тилнинг ёнбошида жойлашади.

Яна бир факт тилда ширин, тахир, ва шўрни сезувчи рецепторлар сони аччиқни сезувчи рецепторлардан анчагина кам бўлиб,
бу организмнинг турли хил захар ва токсик бирикмалардан химоя килиш учун зарурлиги билан тушунтирилади.
   
Махсулотларнинг иаъм рецепторларига таъсири хам турлича бўлади. Масалан ширин ва шўр таомлар бош мияга фақат таъм хақида ахборот берса, аччиқ ва тахирни сезувчи рецепторлар оғиз шиллиқ қавати ва рецепторларни зарарлагани учун оғриқ хиссини хам узатади.




Таъм қандай аниқланади.

Рецепторларни таъмни сезиши учун овқатлар таркибидаги химик бирикмалар суюқ холда тушиши керак. Ва айнан шу холатдагина улар рецепторларни таъсирлаб улардаги электр зарядларни ўзгартириш орқали нерв импульслари хосил қлиши мумкин. Кейинча бу импульслар юз, тил-халқум ва дайди нервлар орқали орқа мияга, ундан эса таламусга узатилади. Бу ерда ахборот қайта ишланиб бош мия пўстлоғига узатилади ва шу ерда таъм бир-биридан фарқланади.

Инсоннинг таъм билиш хусусияти оғиз бўшлиғи хароратига хам боғлиқ бўлиб, таъм билиш хужайралари 20-38 градусда энг сезгир хисобланади. Агар тилни бироз совутадиган булсак ширинни сезиш тормозланади.
 
Айрим олимлар фикрича инсон асосий тўртта таъмдан ташқари яна бир қатор таъмларни сезиши мумкин экан. Булар: ишқорий, нордон, металлик, ялпизтаъми ва бошкалар бўлиши мумкин.

© https://t.me/gepamed_ultra