ТУҒРУҚДАН КЕЙИН ҚОРИННИ ЙЎҚОТИШ МУАММОСИ ЕЧИМИ.

ТУҒРУҚДАН КЕЙИН ҚОРИННИ ЙЎҚОТИШ МУАММОСИ ЕЧИМИ.

Кўплаб аёлларда туғруқдан кейин қоринни хомиладорликкача бўлган даврдаги холатга кайтариш муаммоси ўйлантиради. Тўғри қорин девори мускуллари ва териси тез орада одатдаги холатга қайтадиган бахтли аёлларимиз хам учрайди. Аммо аксарият аёлларимизга бунинг учун бироз тер тўкишга тўғри келади.
 
Туғруқдан кейинги қорин. Нима қилмоқ керак?

Ўз қадди қоматингиз билан шуғулланишдан олдин врачингиз билан маслахатлашганингиз маъқул. Туғруқдан кейин бачадон 40 кун давомида қисқаради. Шу даврда қориннинг хам тикланиши кетади. Бачадон қисқариши жараёни тугагунга қадар бачадондан қон кетиш ва бачадон тушиши каби асоратлар пайдо бўлмаслиги учун спорт билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Агар хомилангиз кесар кесиш ташрихи йўли билан олинган бўлса чокларни очилиш хавфи пайдо бўлади.
Табиий туғруқдан кейин туғруқхонанинг ўзидаёқ қоринни тортиб турувчи туғруқдан кейинги бандажни тақиб юриш мумкин.

Туғруқдан кейин қоринни йўқотиш бир қатор омилларга боғлиқ. Улар:
•    Ирсият;
•    Аёлнинг жуссаси (конституцияси);
•    Хомиладорлик даврида қанча вазн олганлиги;
•    Кўрсатмаларни қай даражада мукаммал бажариши.


Туғруқдан кейин қоринни йўқотиш усуллари.
•    Махсус овқатланиш режимини ташкил этиш;
•    Махсус гимнастика машқларини бажариш;
•    Мускуллар тонуси ва эластиклигини таъминловчи суртма дорилардан фойдаланиб массаж қилиш.


1. Овқатланиш тартиби.
Кўпчилик айтганидек, «туғруқдан кейин қоринни йўқотиш учун камроқ ейиш керак» деган ибора асоссиз хисобланади. Бундан ташқари овқатланиш рационини хаддан зиёд чеклаш она соғлиги ва унинг кўкрак сути миқдорига салбий таъсир этиши мумкин. Қорин деворини аста-секин табиий йўл билан тикланиши учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
•    Кунига 1,5-2 литргача тоза сув ичиш, бу моддалар алмашинуви жараёнини тез кечиши ва терини соғлом, таранг бўлишига сабаб бўлади;
•    Сувни овқат истемол қилинишидан 15-30 дақиқа олдин ва кейин ичиш керак;
•    Тез-тез, бўлиб-бўлиб овқатланиш керак. Овқат миқдори ўртача 1 стакан (250 мл) дан ортмаслиги керак. Хар икки соатда оз-оздан овқатланиш хам мумкин. Организм оч қолмаслиги керак, акс холда «қора кунлар» учун ёғ тўплашниши мумкин;
•    Хамир овқатлар (оқ нон, пишириқлар, пирожнийлар) ни чегаралаш лозим;
•    Рационингизга оқ гўшт, балиқ, каша, мевалар,сабзавотлар қўшилиши лозим.
•    Гўштнинг ёғли навини кескин камайтириш лозим;
•    Мевалар куннинг биринчи ярмида ейилиши керак;
•    Шакар истемол қилишни қисқартириш лозим.

2. Туғруқдан кейинги жисмоний машқлар.
Корин мускулларини йўқотиш учун қорин пресси ва бутун танага бериладиган жисмоний машқлар орқали амалга ошириш мумкин. Уларни врач рухсати билан туққандан 6-7 хафта ўтгач аста-секин бошлаб, 1,5-2 ойдан интенсив машқларга ўтиш мумкин.
•    Нафас техникаси: бошланғич даврда килиниб, туққан аёл хар 15 дакикада нафас олганда – тортиб, нафас чиқарган пайда – коптокка ўхшаб ишириши тавсия этилади.
•    Аёл кишини ўтирган ва юрган пайтдаги қоматини тутиши хам мухим роль ўйнайди.
•    Аввал чигал ёзди машқлари бажарилади – барча мускуллар ва бўғимлар қиздириб олинади, кейин фаол харакатга ўтилади: қорин пресси, сон ва думба мускулларига ишлов берилади (пастдаги расмда кўрсатилган).
•    Тавсияларни тўғри бажарилганда 6 ойга бориб, қорин пресси мускулларини чизиғи пайдо бўла бошлайди.

3. Қоринни массаж қилиш.
Жисмоний машқлар биргаликда қорин девори силаш тукиллатишсилаш кетма-кетлиги бўйича массаж қилинади. Массаж эффективлиги унинг частотасига боғлиқ бўлиб, хар 15 дақикада ўтказиб туриш тавсия этилади ва ундан сўнг махсус кремлар суртилади. Иситма кириши, хайз вақти, тери юзасини турли шикатсланишларида массаж қилинмайди.
 

© https://t.me/gepamed_ultra