Одам организмини деярли барча жараёнлари эндокрин тизими томонидан бошқарилади. Ички эндокрин безлар томонидан ишлаб чиқариладиган биологик актив моддалар – гормонлар деб аталиб, улар қон орқали «нишон-органларига» етказилади. Бу механизмни бузилиши бир қатор жиддий хроник касалликларга сабаб бўлади. Аммо организмда у ёки бу гормонни миқдорини камайиши ёки ортиши доим хам кучли шикоятларга сабаб бўлмайди, яъни организм уни маълум муддатгача компенсация қилиб туради.
Эндокрин тизимдаги носозликларни ўз вақтида аниқлаш касалликнинг кучайишини олдини олишга ва соғайиш даврини тезлашига сабаб бўлади. Қуйида эндокринологга учрашга сабаб бўлувчи 5 та белги хақида тўхталиб ўтамиз.
1. Томоқ қичишиши.
Ютингандаги ноқулай хиссиётлар, томоқ қичишиши ва қизиши, овоз тембрини ўзгаришини кўпчилик мавсумий вирусли инфекция хисобига деб ўйлайди. Иситма қўшилмагунча уларнинг аксарияти терапевтга учрамасдан томоқни чайқаб ва томоқ учун «сўрийдиган» таблеткалар билан чегараланади. Бу белгиларнинг доимий қайтарилиши буқоқ бези фаолиятини бузилганини англатади. Масалан: овоз бойламларини зарарланиши ва товушни хириллаши гипотиреоз белгиси хисобланса, буқоқ бези тўқимасида тугунларни пайдо бўлиши – томоқ қичишишига сабаб бўлади.
2. Сочни актив тўкилиши ёки ўсиб кетиши.
Бошдаги ва танадаги сочларни ўсиш тезлиги гормонал фон билан чамбарчас боғланган. Шундай экан аёлларда соч толаларини ўсиб кетиши ёки пешона сохасидаги сочларни сийраклашуви аёллар жинсий безлари фаолиятини бузилиши ва мувозанатни эркаклар томонга ўтиб кетганини англатади. Бунда патологик соч тўкилишини кундалик оз-оздан соч тўкилиш холатлари билан адаштирмалик лозим.
3. Тана вазнини кескин ўзгариши.
Моддалар алмашинуви интенсивлиги гипофиз, буйрак усти бези ва ошқозон ости безининг келишилган фаолиятлари томонидан бошқарилади. Бу аъзоларнинг бир хилда ишлаши тана вазнини узоқ вақт ўзгаришсиз қолиши ёки бироз тебраниши билан характерланади. Тана вазнининг бирданига ортиши ёки кескиш озиб кетиш, эндокрин патология аломатларидан бири хисобланади. Бир вақтнинг ўзида иштахани ўзгариши, доимий чанқашлик ва оғиз қуриши, сийишини тезлашиб, терида қичишишлар пайдо бўлиши, болдир мускулларидаги оғриқ, кўриш ўткирлигини пасайиши – булар хаммаси углеводлар алашинувини бузилганлиги ва қандли диабет шаклланганини билдиради. Буқоқ бези фаолиятини ортиши эса иштахани кескин кўтарилиши, ич келишини тезлаши ва озиш билан, камайиши эса – семириш ва метаболик жараёнларни секинлашуви билан намоён бўлади.
4. Таъсирланувчанлик.
Асаб тизими гормонал оғишларга тез реакция билдиради. Улар тез таъсирланувчанлик, ортиқча қўзғалиш, кайфиятни тушунарсиз ўзгарувчанлиги (гох йиғлаш, гох хафа бўлиш, гох истерик қувноклик билан алмашиши) кўринишида намоён бўлади. Кўпчилик одамлар бу эмоционал ўзгаришларни толиқиш, стресс холатлари, ишдаги ёки уйдаги муаммолар билан боғлайди.
5. Диққат-эътиборни пасайиши.
Бу гипотиреознинг асосий белгиларидан бири бўлиб, беморлар оддий масалаларда хам диққатини жамлай ололмайди ахборотларни қийин ўзлаштиради. Уларда доимий уйқучанлик кундалик юмушлар билан шуғулланишни истамаслик хавотирлик, иш фаолиятини сусайиши каби шикоятар пайдо бўлади. Гипотиреознинг бошқа белгиларига кўп терлаш, гох қизиш, гох совуқ қотиш, бош оғриши, юрак ритмини бузилиши, аёлларда хайз циклини ўзгариши киради.
Ички секреция безлари патологияси белгилари бошланишида беморнинг хаёти сифатини бузмайди. Лекин санаб ўтилган белгиларга ўз вақтида жиддий ёндашиш, касалликнинг хроник турга ўтишини олдини олиб, даво эффектини оширади.
© https://t.me/gepamed_ultra