ТОМИРЛАР ПОЙ ТОРТИШИШИ.

ТОМИРЛАР ПОЙ ТОРТИШИШИ.

Оёқлар пайлари ёки томир тортишиши – бу мускулларининг ўртача кучликдаги ва давомийликлаги қисқаришлари бўлиб, асосан куннинг кечки қисмида, турли сабабларга кўра, инсон иродасига бўйсунмаган холда кузатилади. Кўпинча оёқларнинг болдир мускуллари, камроқ сон мускуллари тортишиши кузатилади.
Пой тортишишлар етарлича оғриқли ва кўнгилсиз бўлиб, одамни эркин харакатланиши ва мураккаб координацион актларни бажаришини чегаралайди.

Оёқлар пой тортиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
•    Организмни сувсизланиши;
•    Организм ион балансини бузилиши;
•    Гиподинамия (кам харакатлилик);
•    Ортиқча жисмоний зўриқиш;
•    Мускулларни холдан тойиши;
•    Маймоқлик;
•    Оёқ веналари варикоз кенгайиши;
•    Витаминдефицит холатлар;
•    Эндокрин касалликлари;
•    Яширин травмалар;
•    Махаллий яллиғланиш жараёнлари.

Пой тортишишнинг асосий сабаби қонда марказий нерв тизимидан импульсларни мускулларга узатилишида иштирок этадиган кальций, магний ва калий микроэлементлари, шунингдек  D ва B гурухи витаминларини етишмовчилиги деб қаралади.

Оёқлар пой тортиши механизмлари:

1-назария. Оёқларга берилган ортиқча жисмоний зўриқишлар натижасида мускулларда АТФ моддасини камайиши кузатилиб, у ўз навбатида уларда метаболизм махсулотлари, яъни сут кислотасини тўпланиб қолишига сабаб бўлади. Сут кислотаси эса мускулларни бўшашишига тўсқинлик қилади ва уларнинг қўзғалувчанлик бўсағаси камайиб кетиб оёқларнинг спонтан қисқаришлари юзага келади.
 
2-назария. Маълум бир дори препаратларини ичиш, эндокрин бузилишлар ёки кўп ишлаб чарчаши натижасида мускулларнинг асаб томонидан бошқарилиши камайиб кетади. Бу хам уларнинг қўзғалувчанлик бўсағаси камайиб кетиши ва жуда паст нерв импульсларига жавобан қисқаришига сабаб бўлади.

3-назария. Оёқ веналари варикози, тромбофлебити, юрак-қон томир тизими касалликлари, турли хил яллиғланиш касалликлари ёки шикастланишлар таъсирида мускулларда метаболик жараёнларни бузилиши: кислород ва озиқ моддаларнинг камайиб кетишига ва мукулларни спонтан қисқаришига олиб келади.
   
 
Оёқлар пой тортиши қачон кузатилади.

Бармоқлар ва оёқ мускуллари пой тортишиши асосан куннинг кечки қисмида кузатилади. Бу пайтда кун бўйи ишлаб чарчаган организмида барча жараёнларни секинлашуви кетиб, тиниб-тинчимайдиган ички аъзолардан юрак, ўпка, диафрагма ва миядан бошқа тўқималарда қон айланиши секинлайди. Агарда маълум бир сабабларга кўра махаллий қон айланиши аввалдан пасайган бўлса ёки метаболик бузилишлар сабабли тўқималарда кислород етишмовчилиги юзага келиб, мускулларни тетаник қисқаришлариа сабаб бўлади. Ундан ташқари уйқу пайтида бош миянинг тез уйқу ва харакат фаоллиги фазаси кузатилиб, енгил қўзғалиш хам нерв хужайраларини фаоллашуви ва мукуллар спазмига олиб келиши мумкин.
Оёқлар пой тортишини омиллари.

Оёқлар уюшишига бир қатор омиллар шароит яратади. Булар қуйидагилар:
•    Харакат фаоллигини мажбурий ўзгариши. Кам харакат қилиб юрган одамлар учун бирданига ортиқча жисмоний мехнат қилиш ва аксинча, фаол одамлар учун узоқ вақт харакатсиз қолиш
•    Ортиқча психоэмоционал кўзғалишлар. Таъсирчан одамларнинг ўта хаяжонлашиши ёки кучли стресс натижасида спазмлар чақирилиши мумкин.
•    Қўшимча касалликлар. Организмдаги барча касалликлар эндокрин патологиядан тортиб варикозгача, энг бўш звено мускулларни зарарланиши билан кечади.
•    Фасллар ораси, узоқ вақт ноқулай иқлим шароитларида қолиб кетиш минераллар ва витаминар дефицитига сабаб бўлиши мумкин.     

Хомиладорларда оёқ пой тортишиши

Бу холат кўплаб хомиладор аёллар учун хос бўлиб, айтиб ўтганимиздек мускуллар спазмининг асосий сабаблари  магний, калий ва кальций микроэлементлари етишмовчилиги хисобланади. Хомиладорликнинг 1 триместрида токсикоз холатлари ва қусиш натижасида, 2-3 триместрларда хомиланинг тез катталашиши ва онадаги микроэлементларни бола томонидан ўзлаштирилиши минераллар дефицитига сабаб бўлади.
Ундан ташқари хомиладорликнинг охирги муддатларида бачадоннинг кескин катталашуви остки ковак венасини босиб қўйишига ва оёқ веналаридаги қон харакатини тўсилишига сабаб бўлади. Бу холат хоиладор аёл айниқса ётган пайтида кучаяди.
Нотўғри оқатланиш режими ва хомила тмонидан энергияга бўлган талаб аёл оранизмида глюкоза миқдорини тушиб кетишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида томир тортишига сабаб бўлади. Шунинг учун хомиладор аёлларга кунлик режимга риоя қилиш ва овқатланиш рационини тўғри ташкиллаштириш талаб этилади.
 

© https://t.me/gepamed_ultra