РЕВМАТОИД АРТРИТ

РЕВМАТОИД АРТРИТ

Ревматоид артрит – бириктирувчи тўқималарнинг хроник тизимли аутоиммун яллиғланиш касаллиги хисобланиб, асосан периферик бўғимлардаги оғриқлар билан намоён бўлади.

Ревматоид артрит этиологияси.
Хозирга қадар маъум бир этиологик омили аниқланмаган. Лекин қуйидаги назариялар мавжуд:
- Ирсий мойиллик
- Вируслар, бактериялар, инфекциялар
- Дори воситалари
- Гормонал бузилишлар (жинсий ривожланиш даврида, туғруқдан кейин холат, климактерик давр).
- Аутоиммун касалликлар (аутоиммун гепатит)

Ревматоид артрит клиникаси:

- касаллик асосан ўткир ёки ярим ўткир бошланади.
- касаллик бошланишида қўл ва оёқ кафти бўғимларини симметрик шикастланади.
- бўғимларнинг бирмунча шиш кузатилади.
- махаллий харорат ортади.
- гиперемия (қизариш) кузатилади.
- бўғимларни пайпаслаганда оғриқ аниқланади. Бўғимлардаги оғриқ “яллиғланиш ритми”га эга бўлиб, туннинг иккинчи ярмида ва эрталаблари кучли, кундузи эса пасаяди.

Ташхислашда қуйидаги мезонларга этибор қаратилади:

- Эрталабки карахтлик – бўғимларни эрталабда бир соат атрофида қотиб қолиши.
- Уч ва ундан кўп буғимларда артрит белгилари
- Панжа бўғимлари артрити
- Симметрик артрит – бир вақтнинг ўзида ўнг ва чап томондан бир хил бўғимларни шикастланиши.
- Ревматодит тугунчалар (узурлар) – бўғимларнинг ёйилиш сохасида жойлашган оғриқсиз, харакатчан тери ости тугунчаси.
- Қон зардобида ревматоид омил аниқланиши
- Рентгенологик белгилар

Ревматоид артритнинг базисли терапияси
Рематоид аритритни даволашда «Базис» сўзини қўлланиши бу давони асосийлиги эмас, балки бу гурух препаратларини касалликнинг асосига таъсир этиши билан тушунтирилади. Бу дори воситаларини қабул қилишни бошлагандан сўнг бир неча кун ёки бир неча хафтадан кейин беморнинг холатига ёки оғриқларига таъсир этмайди. Уларни ойлаб ичиш тавсия этилади. Бу препаратлар касаллик кечишини секинлатиб, ревматоид артритни чуқур ремиссия холатига олиб келади.

Замонавий базисли терапия қуйидагиларни ўз ичига олади.
1.    Иммунодепрессантар: «цитостатиклар» гурухига метотрексат, циклоспорин, азатиоприн, циклофосфан ва бошқалар кириб, улар иммун хужайралар фаоллигини тўхтатади.
2.    Малярияга қарши дорилар: делагил ёки плаквенил ўзининг хавфсизлиги учун хозирда хам қўлланилмоқда.
3.    Ауротерапия: «тилла» препаратлари касалликни бошланиши ва ўткир даврида буюрилиб, улар узур ва кисталарни хосил бўлишини олдини олади суяк тўқимаси холатини яхшилайди, минерализация жараёнини тезлатади, майда бў тезлатади, майда бўғимлардаги узурларни битишини тезлатади. Тилла препаратларига кризанол, миокризин ва тауредон кириб, хозирда улар иммунодепрессантлар ёрдам бермаганда қўлланилаяпти.
4.    Сульфаниламидлар: Салазопиридазин и сульфасалазин улар секин таъсир этиб, бошланғич эффектлар 3 ойдан кейин билинади.
5.    Д-пенициллинамин: Бу препарат метатрексат ва ауротерапия ёрдам брмаганда қўлланилиб, улардан эффективлиги пастроқлиги билан фарқ қилади лекин ножўя таъсирлари камроқ хисобланади.

Хозирда амалиётда ревматоид артритни даволашда айтиб ўтилган дори гурухларидан асосан 1 ва 2 пунктлари қўлланилади холос.

Ревматоид артритни ностероид яллиғланишга қарши дорилар билан даволаш.
Бу препаратларга ибупрофен, диклофенак кетопрофен, индометацин, бутадион, пироксикам кириб улар фақат оғриқ синдромини йўқотишда ва бироз яллиғланишга қарши эффект беради. Улар касалликни даволамагани учун базис терапияга таркибига кирмаган.



© https://t.me/gepamed_ultra