ГЕПАТИТ С ВИРУСИНИ ПЦР ДИАГНОСТИКАСИ.

ГЕПАТИТ С ВИРУСИНИ ПЦР ДИАГНОСТИКАСИ.

Гепатит С вирусини ПЦР диагностикаси зарарланиш мавжудлиги ва инфекцион жараённи фаоллигини билдириб, 3 хил тури фарқланади.

1. ПЦР (сифат тахлили) – қонда гепатит С вируси РНК сини аниқлайди.
2. ПЦР (миқдор тахлили) – қондаги гепатит С вируси миқдорини «вирусли юкламани» аниқлайди.
3. ПЦР (генотиплаш) – даво схемасини белгилаб олиш учун гепатит С вирусини генотипларини аниқлайди. Хозирда гепатит С вирусини 5 та генотипи фарқланади.

ПЦР ни сифат тахлилида натижа ёки мусбат (вирус аниқланди) ёки манфий (вирус аниқланмади) бўлиши мумкин.  

ПЦР ни миқдорий тахлилида нафақат гепатит С вируснинг генетик материали, балки унинг миқдори хам аниқланади.
Бу гепатит С вируснинг организмдаги фаоллигини назорат қилиш имконини беради. Бу фаоллик «вирусли юклама» термини билан белгиланиб, бир миллилитр бемор қонида гепатит с вирусининг генетик материалини сонини қанчалигини бахолайди.

Агар қон ПЦР усулида текширилганда вирус миқдори 800 000 МЕ/мл ёки 2 000 000 копий/мл дан кўп бўлса – вирусли юклама ЮКОРИ хисобланади ва вирусга қарши даво талаб этади.
Агар вирус миқдори 800 000 МЕ/мл ёки 2 000 000 копий/мл дан кам бўлса вирусли юклама ПАСТ дейилади. Бу холда вирусга қарш ипрепаратларни қўллаш шарт бўлмайди.

© https://t.me/gepamed_ultra