ТУҒМА БЎЙИН ҚИЙШИҚЛИГИ

ТУҒМА БЎЙИН ҚИЙШИҚЛИГИ

Болаларда бўйин қийшиқлиги – бу туғруқ травмалари, бўйин умуртқаларини ривожланиш ёки тўш-ўмров-сўрғичсимон ўсимта мускулларини ривожланиши нуқсонлари хисобига бошнинг мажбурий қийшайиши билан характерланувчи касаллик хисобланади. Унинг клиник белгилари бошнинг елкага қараб оғиши юзнинг қарама-қарши томонга буралиши, юз асиммметрияси, бош харакатининг чегараланиши ва иккиламчи ўзгаришлар: юришни бузилиши, сколиоз, ғилайлик, бош оғриши билан кечади.   
Болаларда бўйин қийшайиши учраш частотасига кўра харакат таянч тизими патологиялари ичида сон-чаноқ бўғимининг туғма чиқиши ва маймоқликдан кейин учинчи ўринда туради.


Бўйин қийшиқлиги синфланиши.
Келиб чиқиш даврига кўра: туғма ва орттирилган турлари, зарарланиш томонига кўра: ўнг томонлама, чап томонлама ва икки томонлама турлари фарқланади.
Патологик омиллар таъсирига кўра бўйин қийшиқлиги миоген (мускул хисобига), остеоген (суяк хисобига), артроген (бўғим хисобига), нейроген (нерв хисобига) ва иккиламчи  (компенсатор) турлари фарқланади.
Туғма бўйин қийшиқлиги онада хомиладорликни патологик кечиши натижасида, яъни оғир токсикоз, бола ташлаш хавфи, кам сувлилик, болани ўз кинлик ўқига ўралиб қолиши, болани кўндаланг ёки чаноғини олдинда келиши, онада тор чаноқ, туғруқ кучларини носозлиги ёки кесар кесиш ташрихи натижасида ривожланиши мумкин.  
Туғма бўйин қийшиқлиги болада трапециясимон ёки тўш-ўмров-сўрғичсиомон ўсимта мускулларини ривожланиши пасайиши хисобига, уларнинг қон билан таъминланиши бузилиши натижасида ишемик контрактураси ёки чандиқланиши, мускул толаларини узилиши хисобига калталаниши натижасида ёки туғруқ пайтида мускулларни механик шикастланиши натижасида ривожланади.
Орттирилган бўйин қийшиқлиги бошни қимирлашини таъминловчи мускулларнинг ўткир ёки хроник миозити ёки ўсмасимон зарарланиши хисобига ривожланади.


Бўйин қийшиқлиги белгилари.
Буйин қийшиқлигининг эрта шакли белгилари чақалоқнинг туғилиши биланоқ,  кечки шакли белгилари эса деформация белгилари бироз кучайгач туғилгандан сўнг 2-3 хафталарга келиб аниқланади. Бўйин қийшиқлигининг енгил тури эса бир неча ойгача хам ота-она, хам педиатр назоратидан четда қолиши мумкин.
Болани кўрганда бола бошининг бир тарафга эгилганлиги, юзини қарама-қарши томонга оғганини кўриш мумкин. Туғма мускулли бўйин қийшиқлигида тўш-ўмров-сўрғичсимон ўсимта мускулини катталашиб бўртиб чиқиши аниқланиб, бошни мажбурлаб тўғрилашга қилинган харакат болада оғриқ, йиғи ва қаршиликка сабаб бўлади.Бир томонлама бўйин қийшайишида юз-кўз асимметрияси, қош ва қулоқни бош эгилган томонда пастроқ жойлашганини, кўз ёриғини қисилганини кўриш мумкин.  
Икки томонлама бўйин қийшиқлигида бошнинг жағи билан олдга тўшга қараб оғганини ёки орқага кетиб қолгани кузатилиб, бўйин харакати кескин чегараланади.
Юз ва бош асимметрияси бола 5-6 ёшга кирганда анчагина сезиларли бўлиб, қийшайган томонида ёноқларини силлиқлашуви, кўз ёриғини пастда жойлашуви, қулоқ супрасини етарли ривожланмаганлиги, жағ суякларини нотўғри шаклланганлиги ва хаттоки устки лаб ва танглайида ёриқни, чаноқ-сон бўғими дисплазиясини кўриш мумкин.


Бўйин қийшиқлиги диагностикаси.
Буйин қийшиқлигига гумон қилинган болалар болалар травматологи-ортопеди, неврологи, офтальмологи ва отоларингологи кўригидан ўтади. Диагностик текшириш усулларидан умуртқа поғонасини рентгенографияси КТ ва МРТ си ўтказилади. Қўшимча патогияларни инкор қилиш мақсадида нефросонография, чаноқ-сон бўғимини УЗИ си ўтказилади.


Бўйин қийшиқлиги даволаш.
Даво чоралари бўйин қийшиқлигини сабабларига қараб белгиланади.
1. Мускулли турида – ЛФК, массаж, физиопроцедуралар (парафинли аппликациялар, электрофорез, УВЧ), даволовчи чўмилиш белгиланади. Мутахассислар томонидан Шанц бўйинбоғи тақиб юриш ёки Глиссон халқасида тортиш тавсия этилади. Консерватив чоралар ёрдам бермаса бола 1,5-2 ёшга кирганда хирургик коррекция қилинади: миотомия (тегишли мускулни кесиш) ёки пластик усулда чўзиш тарихи бажарилади.
2. Нейроген бўйин қийшиқлигида эса асаб тизимини қўзғалувчанлиги ва мускуллар тонусини камайтириш мақсадида  фармакотерапия ўтказилиб, локал ва умумий массаж буюрилади.
Бўйин қийшиқлиги прогнози ва профилактикаси.
Бўйин қийшиқлигини эрта аниқлаб, бирин-кетинликда комплекс даволаш 80-90% болаларда ушбу патологияни тамомиа йўқолиб кетишини таъминлайди. Катта ёшли болаларда иккиламчи деформациялар пайдо бўлганда эса дефектларни тўлиқ йўқолиши қийин бўлади. Болалар бўйин қийшиқлиги билан ортопед назоратида 18 ёшгача хисобда туришлари керак.


© https://t.me/gepamed_ultra