ЮРАК МУСКУЛ БЎЛСА – НЕГА ТОЛИҚМАЙДИ?

ЮРАК МУСКУЛ БЎЛСА – НЕГА ТОЛИҚМАЙДИ?

Юрак – бутунлигича мускул тўқимасидан таркиб топган. Юрак мускули  - миокард эмбрионал ривожланиш (хомиладорлик) нинг 3 хафтасидан уришни бошлаб, то инсон хаётдан кўз юмгунга қадар, бир сония хам тўхтамай ишлайди. Хаммага маълум, жисмоний мехнат хар қандай мускулни толиқтиради. Юракнинг бундай мехнатсеварлигининг сабаби нимада, нега у чарчамайди?  

Одам организмида гистолик жихатидан 3 турдаги мускуллар фарқланади, булар:
1.    Суяк бўғим тўқимасини ўраб турувчи – скелет мускуллари;
2.    Ички аъзолар мускул қаватини хосил қилувчи силлиқ мускуллар;
3.    Юрак миокардини хосил қилувчи – кўндаланг тарғил мускуллар.


Юрак мускули тананинг скелет ва силлиқ мускулларидан фарқ қилиб, жуда кўп миқдорда энергия станциялари деб аталмиш – митохондрийлар концентрациясини тутади. Айнан уларда АТФ ва хаёт фаолияти учун керак бўладиган энергия хосил бўлади. Бошқача айтганда юрак мускуллари тананинг бошқа мускулларига қараганда кўпроқ энергия сарфлаб, кўпроқ энергия ишлаб чиқаради. Айнан шунинг учун, у тинимсиз ишлаш ва чарчамаслик хусусиятига эга.     

Хаммага маълум, мускуллар толиқишининг асосий сабаби – сут кислотаси (аникроғи унинг тузи - лактат). Айнан лактат узок жисмоний юкламалардан кейин оғриқ синдромини чақиради. Юрак учун эса лактат хавф сололмайди. Негаки юрак жуда кучли капиллярлар тўри билан зич ўралгани сабабли, кислородга тўйинган қон уни доимий ювиб туради. Бу юрак мускули митохондрийларини нормал ишлашига ва уларда сут кислотаси тўпланмаслигига олиб келади.  

Савол туғилади: юракни холдан тойдириш мумкинми? Юрак қисқаришлари сони чегараси белгилаб қўйилмаган. Бу юракни саломатлик кўтарса ва томирлар холати яхши бўлса 100 ва 200 йилгача хам ишлаши мумкинлигини англатади.

Жисмоний мехнат хам юракни чарчатмайди, аксинча уни янада бақувват қилади. Аммо ёдда тутиш лозим хар қандай юклама меёрида бўлиши лозим. Агар Сиз танангизни ўз имкониятларидан ташқарида ишлашга мажбур қилсангиз, нафақат юрак, балки бутун организмга тузатиб булмайдиган зиён етказишингиз мумкин.   

Саломат бўлинг ва ўз юрагингизни эхтиёт қилинг, чунки у толиқмай ишлайди ва хаётингизни бир йилини ўзида 30 000 000 тагача қисқаради.    



Манба: https://faktodrom.com/view/468/Yesli_serdtse_-_eto_myshtsa%2C_to_pochemu_ona_ne_ustaet.html