ЮРАК ОҒРИСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ЮРАК ОҒРИСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қачон тез ёрдам чақириш керак?
Қуйидаги шикоятлар пайдо бўлганда зудлик билан тез ёрдам чақириш керак:
•    Давомийлиги 5-10 дақиқадан ортиқ бўлган кўкрак қафаси сохасидаги кучли, чидаб бўлмайдиан оғриқлар;
•    Кўкракдаги оғриқлар хансираш ёки нафас олишни қийинашуви билан кечиши;
•    Оғриқнинг чап қўл ва чап елкага узатилиши;
•    Оғриқнинг бош айланиши, совуқ терлаш ва кучли бехоллик билан бирга келиши;
•    Оғриқнинг юрак хуружи эканлигига гумон қолмаганда.
 
Айтиб ўтилган белгилар жиддий ўзгаришлар хақида маълумот беради. Масала: юрак инфаркти, миокардит, перикардит, аорта касалликлари, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Уларнинг хар бири хавфли хисобланади. Шу сабабли уйда мавжуд дори воситалари билангина чегараланиш ўлим хавфига олиб келади.
 
Қачон юрак сохасидаги оғриқ хавфсиз хисобланади?
Кўкрак қафасидаги оғриқларнинг 80–90 фоизи бошқа муаммолар хисобига бўлиши мумкин. Аммо уларнинг хар бири хам ўзига яраша жиддий хисобланади.
•    Гастроэнтерологик муаммолар;
•    Ўпка фаолиятини бузилиши;
•    Қовурғалараро невралгия;
•    Кўкрак қафаси остеохондрози;
•    Турли суяк бўғим касалликлари;
•    Невроз ёки марказий асаб тизимини бошқа бузилишлари.

Юрак хуружини фарклашга имкон берадиган  белгилар:
1. Оғриқ чақмоқ сингари бўлиб ўтади
Юрак касалликларида оғриқ узоқ вақт давом этади ва оғриқ бир хилда кучли бўлади. Сонияларда оғриб ўтадиган оғриқлар жисмоний зўриқиш ёки невралгия хисобига бўлади.
2. Харакат пайтида оғриқ камаяди
Юракнинг хақиқий оғриғи харакат пайтида кучаяди.
3. Нафас олганда оғриқ кучаяди
Юрак хуружи пайтида хансираш ва хаво етишмаслиги белгилари кузатилади. Унинг ўрнига йўтал ёки нафас харакатида оғриқ бўлса - нафас олиш аъзолари касалликлари инкор қилинади. Масалан, плеврит, астма, пневмония.

Юрак сохасидаги оғриқ сабабини малакали врачларгина фарқлай олади. Керак бўлса электрокардиография (ЭКГ), юракни ультратовушли текшири (ЭхоКГ) текширувлари ўтказилади, шунга кўра бошқа мутахассислар гастроэнтеролог, пульмонолог, кардиолог ортопед ёки неврологга юборилади.

Юрак сохасидаги оғриқни қандай енгиллатиш мумкин?
Юракнинг хақиқий оғриқлари фақат врач кўрсатмасига биноан тиббий препаратлар ёрдамида қолдирилади. Мустақиллик зарар етказиши мумкин. Аммо мавжуд оғриқни камайтириш учун қуйидаги муолажалар ёрдам беради:

1. Нитроглицерин қабул қилинг.
Нитроглицерин стенокарияда ёрдам беради. Оғриқ умуртқа остеохондрози ёки ошқозон ичак тракти иши бузилишидан келиб чиқканда эса фойда бермайди.
2. Аспирин қабул қилинг.
Биринчидан аспирин оғриқсизлантиради, иккинчидан қонни суюлтиради. Бу эса қон томирларда қон харакатини яхшилайди ва оғриқ юрак хисобига бўлса ёрдам беради.
3. Совуқ компресс қўйинг
Кўкрак сохасига муз солинган пакет қўйинг. Кўкрак сохасидаги оғриқ бу ердаги мускулларни жисмоний зўриқиш (оғир кўтариш, тренажерда шуғулланиш) дан пайдо бўлган бўлса кунига бир неча маротаба 10-20 дақиқага совуқ қўйиш ёқимсиз хиссиётларни олдини олади.
4. Иссиқ чой ичинг
Чой ёки бирор илиқ ичимлик ичиш кўкракдаги оғриқ симптоми бирон бир овқат ейиш натижасида пайдо бўлганда ёрдам беради.
5. Илиқ содали эритма ичинг
Ярим чой қошиқдаги ош содасини илиқ сувда эритиб ичинг. Бу муолажа агар юрак сохасидаги ёқимсиз сезгилар зарда бўлиш ёки ошқозон кислоталилик мухитини ортиши хисобига кузатилса ахволингизни енгиллатади. Эътибор қаратинг бу каби дискомфорт холатлар овқат ейишингиз биланоқ кузатилади. Юрак билан боғлиқ муаммоларингиз мавжуд бўлса сода аксинча вазиятни оғирлаштириши мумкин.

www.gepamed.uz