Бош айланиши ва кўнгил айнишига олиб келувчи омиллар бир қанча. Мақолада систематик (доимий) тарзда бош айланиши, кўнгил айниши ва холсизликни қайталаниб туриши одам организмида қайдадир жиддий муаммоларга замин яратилаётганига ишора қилади. Бундай пайтларда албатта терапевтга мурожаат қилиш ва ташхисингизни аниқлаб олиш тавсия этилади. Бу касалликлар қуйидагилар:
• Бўйин остеохондрози – бош айланиши ва кўнгил айнишини энг асосий сабабчиси.
• Умуртқа поғонасининг бўйин қисми ва бош мия травмалари
• Инсульт – бош мияга қон қуйилиши бош айланиши билан бирга қисқа муддатли кўрувни бузилишига, харакат координациясини бузилиши ва холсизликка олиб келади.
• Ушбу шикоятлар мигрень билан кечганда бош мия ўсмасига гумон қилиш мумкин.
• Атеросклероз ва шу каби бошқа қон томир тизими патологиялари бош айланишига сабаб бўлади.
• Климакс, хомиладорлик ва хайз кўриш давридаги кўнгил айниши ва бош айланиши нормал холат хисобланади.
• Кучли стресс, пархез сақлаш, камқонлик ва кексалик хам юқоридаги белгиларга сабаб бўлади.
• Қон босимини пасайиши ва ёки ортиб кетиши кўнгил айниши, қайт қилиш ва кучли бош оғриғи билан кечади.
Бош айланиши ва кўнгил айнишини келтириб чиқарувчи сабабларни хилма-хиллиги пациентларга аниқ бир ташхисни қўйиш учун бир қатор текширув усулларини қўллашга мажбур этади.
Мутахассис хузурида Сиз шикоятларингизни қайдан келиб чиққанини, шикастланиш холлари бўлганми-йўқми, зарарли одатларингиз мавжудми ва иш фаолияти тури хақида маълумот беришингиз сўралади.
Тиббий текшириш усулларидан бош мияни МРТ (магнит резонанс томографияси), усулида текшириш, турли қон тахлиллари, электроэнцефалография, умртқа поғонасининг бўйин ва бошқа қисмлари рентген текшируви, қон-томирларни ультратовушли текшириш (допплер) усули қўлланилади.
Касаллигингиз турига қараб Сизни кардиолог, невролог, отоларинголог, травматолог, нарколог ёки гинеколог даволаши мумкин.
Бош айланиши, бўшашиш ва кўнгил айнишини профилактикаси учун одам турли хил зарарли одатлардан сақлаши, жисмоний машқлар бажариши, тоза хавода кўпроқ сайр қилиши, турли стресс холатларидан сақланиши талаб этилади.
© https://t.me/gepamed_ultra