НИМАГА ЮРАК МУСКУЛЛАРИ ЧАРЧАМАЙДИ?

НИМАГА ЮРАК МУСКУЛЛАРИ ЧАРЧАМАЙДИ?

Умуман олганда юрак мускуллари (миокард) нинг чарчаши уларга кислороднинг келиши камайганда (гипоксияда), энергия запаслари (АТФ молекулалари) озайганда ва уларда моддаларнинг нотўлиқ оксидланиши махсулотлари тўпланиб қолганда кузатилади.

Энг асосийси нейронлардан мускулларга импульсларни узатилишида иштирок этувчи нейромедиаторлар резерви сарфланади. Юрак мускуллари митохондрийларга бой бўлиб, улар АТФ хосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Интенсив қон оқими ёрдамида эса юрак мускулларига кислороднинг етиб келиши ва метаболитларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш таъминланади.

Ва энг асосийси юрак мускуллари нейронлар иштирокисиз ва нейромедиаторлар сарфламасдан хам, ўз холича импульс хосил қилиш (генерациялаш) ва қўзғалувчанлик хусусиятига эга.

Бир йил давомида ўрта ёшдаги одамнинг юраги 35 млн маротаба қисқаради.
   

www.gepamed.uz