Организм инсон хаёти давомида контактда бўлган нарсаларга турлича реакция билдиради. Энг кўп тарқалган реакциялардан бири аллергия хисобланиб, у шиш, доғ, хуснбузар ёки бошқа тошмалар кўринишида намоён бўлади. Бу кишининг ташқи кўринишни бузади ва бир қатор ёқимсиз хиссиётларни тақдим этиб стресс холатигача олиб боради. Юзда аллергия пайдо бўлганда тезкорлик билан унинг сабабларини аниқлаш учун аллерголог ёки дерматологга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Юздаги аллергик реакцияларнинг сабаблари:
• Дори воситалари;
• Озиқ-овқат махсулотлари;
• Консервантлар;
• Моғор замбуруғлари;
• Ультрабинафша нурлар (қуёш);
• Косметика воситалари;
• Ўсимликлар чанглари;
• Хашаротлар захари (чақиши);
• Чанг (кана);
• Уй хайвонлари (юнглари).
Юздаги аллергия сабаблари аллерген билан контактда бўлгандан сўнг 2-3 сутка ўтиб пайдо бўлади. Бундай холатларда теридаги сезилмас даражадаги аллергик реакцияларга хам жиддий эътибор қаратиш лозим. Негаки вақт ўтиб улар нафақат тери балки ички аъзо ва тўқималарда қайтмас патологик холатларни келтириб чиқариши мумкин. Бунда биринчи ўринда тезкорлик билан шиллиқ пардалар, лимфатик система ва нафас аъзолари зарарланади.
Аввало аллергик тошмаларни юздаги бошқа тери кўринишларидан инкор этиш лозим. Агарда эрталабда юзингиздаги шиш узоқ вақт кетмаса ёки қайта-қайта такрорланаверса унинг сабабларини топиш ва даволаш лозим.
Юздаги аллергик реакцияларнинг турлари:
Терининг бошқа касалликларидан фарқли равишда аллергия ўзининг масштаблилиги, кўплиги, асосан ёноқларда жойлашуви, тери қизариши ва қичишиш билан ажралиб туради. Бир сабабнинг ўзи юзда турли хил тошмалар тошишига олиб келиши мумкин. Масалан:
• Майда тошмалар;
• Шиш;
• Қизариш;
• Доғлар;
• Хуснбузар;
• Пўрсилдоқлар;
• Кепакланиш.
Врач кўрик пайтида аллергиянинг қайси тури билан зарарланганингизни аниқлайди: эшак эми (крапивница) ми, аллергик контакт дерматитми, нейродермит ёки экземами?. Аллергия узоқ вақт дастлабки текширув ва янада узоқ вақт даволашни талаб этади.
Юздаги аллергия турлари.
Юздаги аллергодерматозлар кучли дискомфорт ва эстетик ноқулайликлар келтириб чиқаради. Юздаги қизил тошмалар, уларнинг қичишиши беморнинг врачга мурожаат қилишини асосий сабаблари хисобланади.
Қуйида юз терисида тошмаларга сабаб бўладиган бир неча хил касалликлар тури келтирилган:
• Атопик дерматит;
• Эшак эми (крапивница);
• Квинке шиши;
• Токсидермия.
Юздаги тошмаларни турли аллергенлар келтириб чиқариши мумкин:
• Ташқи агентлар – ўсимлик чанглари, овқатлар, уй хайвонлари, микроскопик каналар, замбуруғлар, чанг;
• Ички агентлар – аутоиммун касалликлар хисобига хосил бўлган оқсил табиали бирикмалар - аутоаллергенлар;
• Физик омиллар (совуқ, иссиқ, қуёш радиацияси) – аутоаллергенлар ажралишига сабаб бўлади.
Юзда аллергик тошма тошса нима қилмоқ керак?
Дерматолог ва аллергологларнинг умумий қўлланмалари:
1. Авваламбор юздаги тошмаларнинг оддий гормонал хуснбузар эмас, балки хақиқатда аллергик реакция эканлигига ишонч хосил қилинг.
2. Мустақил равишда охирги уч сутка давомида контактда бўлган аллергенни аниқлашга харакат қилинг.
3. Аллергенни топсангиз уни бартараф қилинг. Акс холда хаётингиздаги аллергия ривожланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллардан химояланинг. Булар: дори воситалари, экзотик мевалар, фастфудлар, алкоголли газланган ичимликлар, қуёш нури, декоратив косметика, гуллар ва уй хайвонлари бўлиши мумкин.
4. Дерматолог ёки косметолог кўригига ёзилинг.
5. Аллергияга қарши малхамлар ва таблеткаларни врач кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Улар шишни йўқолишига, оғриқни камайишига, қизариш ва тошмаларни кўпаймаслигига ёрдам беради.
6. Касаллик даврида тонал крем, пудралар, косметик ниқоблар, скраб ва юз кремларидан фойдаланманг. Юзни юваётганда фильтрланган илиқ сувдан фойдаланинг, сув ва гель ишлатманг.
7. Тошмаларни қашламасликка харакат қилинг. Уларнинг катталашиши ва яраланишига йўл қўйманг.
8. Юзингизни намланишини олдини олинг. Ёмғирда қолганингизда, ювинганингизда, компресс қилганингизда – тезлик билан юзингизни пахтали сочиқ билан қуритишга харакат қилинг.
Аллергия жиддий касаллик бўлиб, айниқса юзни зарарлаганда даволаш мутахассис врачлар томонидан белгиланиши керак.
© www.gepamed.uz