БОШ МИЯ САРАТОНИНИ БИРИНЧИ БЕЛГИЛАРИ.

БОШ МИЯ САРАТОНИНИ БИРИНЧИ БЕЛГИЛАРИ.

Статистик маълумотларга қараганда бош миянинг бирламчи ўсмаси кам учраб, кўпинча у иккиламчи, яъни бошқа мухим аъзолар ўсмаларидаги метастазлар холида кузатилади. Бирламчи мия саратони ёш болаларда учрайди. Бош мия саратонининг бир нечта турлар бор. Булар невринома (бош мия нервларидан ривожланади) ва менингиома (бош мия пардалари ўсмаси) бўлиши мумкин.

Бош мия саратони сабаблари:
Саратонни ривожланишини қўзғатувчи омиллар:
•    Бош мия шикастлари.
•    Турли инфекциялар.
•    Радиация.
•    Канцероген воситалар билан контакт: химия, оғир металлар, бўёқлар.
•    Ирсият.
Саратонни ривожланишига олиб келувчи генетик омиллар:
•    Синдром Турко.
•    Синдром Ли-Фраумени.
•    Нейрофиброматоз.
•    Бурневиль касаллиги.

Айрим олимларнинг фикрича мунтазам равишда ва узоқ уяли телефонда гаплашувчи инсонларда бош мия саратони ривожланиши эхтимоли юқори бўлади.

Бош мия саратони илк белгилари:

Бош мия ўсмасини жойлашган ўрнини фақат МРТ аниқ бахолайди. Бош мия саратонининг белгилари хилма-хил, кўп холда бошқа касалликлар белгиларини эслатгани учун ташхислаш қийин бўлади. Ўсма белгилари бош миянинг қайси қисмида жойлашган ўрнига боғлиқ:
•    Пешона сохасида жойлашганда: таянч-харакат аппарати фаолияти ва мувозанатни бошқариш бузилади. Ундан ташқари, беморда рухиятини бузилиши, ўзини ноадекват тутиши, харакатини секинлашуви, «тормозланиши» ва эпилептик хуружлар кузатилади.   
•    Марказий бурмада. Қайси қисмини зараланишига қараб бемор юз нервлари, бутун танаси, оёқ-қўллари сезгирлигини йўқотади, мотор афазия кузатилади.
•    Чакка сохасида. Ўсманинг бу жойлашувида кўрув ва эшитув галлюцинациялари, бош мия ичи босимини ортиши, кўз қорачиқларини кенгайиши, ғилайлик, хотирани пасайиши, атрофдаги буюмларни номлари эсдан чиқиши кузатилади.
•    Бош миянинг тепа ва пастки қисмларида. Бемор оёқ-қўлларидаги сезгирликни йўқотади, қарама-қарши томони нес бўлиб қолади. Ўсма пастки қисмларда жойлашганда кўриш ва нутқга оид маммолар пайдо бўлади. Кўп сўзларни эсдан чиқаради ва уларни боғлай олмайди. Оёқ-қўллари қийин харакатланади.
•    Энса қисмида. Бемор рангларни фарқлай олмайди. Кўрув галлюцинациялари ва бош мияда чидаб бўлмайдиган оғриқлар пайдо бўлади.
•    Бош мия ёнбош қоринчаларида. Ўсмаларнинг бу жойлашувида беморлар кучли бош оғриғи хуружларига, кучли кўнгил айнишига, тинимсиз қусишга, бош айланишига, бош мия ичи босимини ортиши натижасида хушдан кетишга шикоят қилади.

Бош мия саратонини умуммия белгилари:
•    Доимий бош оғриғи: анальгетиклар фойда бермайди, оғриқ кечаси, бемор асабийлашганда ва жисмоний зўриқишда янада кучаяди.
•    Кўнгил айниши: ўсманинг нерв тугунларини босиб қўйиши натижасида ривожланиб, кўп қайт қилиш натижасида организмнинг сувсизланишигача олиб келиши мумкин.
•    Мувозанатни бузилиши: харакат координациясини бузилиши, оёқ-қўллар ёки юз нервлари параличи кузатилади.

Қандай пайтда зудлик билан врачга мурожаат қилиш керак.
Қуйидаги ёқимсиз шикоятлар пайдо бўлганда дархол врачга учраш талаб этилади.
•    Доимий кўнгил айниши, қайт қилиш.
•    Кўришни бузилиши.
•    Буюмларни иккиланиши.
•    Эпилепсия хуружларни такрорланиши.
•    Бўшашиш, доимий ухлашни хохлаш.
•    Летаргик холатлар.
•    Эшитиш билан боғлиқ муаммолар.
•    Бош айланиши ва оғриши.
•    Кескин озиш.

Биринчи сигналлар
•    Бош оғриғи саратоннинг биринчи босқичидаёқ безовта қилади.
•    Назорат қилиб бўлмайдиган қайт қилиш.
•    Кўриш қобилиятининг кескин бузилиши, кўз олдини хиралашуви, кўз олдида мушакларнинг учиши (айниқса эрталаб).
•    Талвасалар, эпилептик хуружлар.
•    Рухий бузилишлар: депрессив тушкунлик холати ёки аксинча эйфорик кўтаринки кайфият.
•    Бош мия ичи босимини ортишига хос белгилар.

Оқибати
Беморнинг бош мия саратони билан қанчалик узоқ яшаши қуйидагиларга боғлиқ:
•    Ўсманинг босқичига.
•    Ўсманинг турига.
•    Ўсманинг жойлашган ўрнига.
•    Беморнинг ёшига.


Ёш организм касалликни енгил ўтказади, кекса ёшдаги инсонларда эса ўлим холатлари кўп кузатилади. Беморлар тирик қолган тақдирда хам: нутқни бузилиши, хотирани пасайиши ва рухий бузилишлар кузатилиши холлари кўп учрайди.   


© www.gepamed.uz