ЮРАК ОРҚАЛИ БЕРИЛГАН ТОК РАЗРЯДИ ИНСОННИ ХАЁТГА ҚАЙТАРАДИМИ?

ЮРАК ОРҚАЛИ БЕРИЛГАН ТОК РАЗРЯДИ ИНСОННИ ХАЁТГА ҚАЙТАРАДИМИ?

Киноларда инсонни юраги уришдан тўхтаганда медиклар шу захотиёқ дефибриллятор аппаратини олиб, «разряд!» деб бақиришини, пациентларнинг биринчисида бўлмаса хам иккинчи ёки учинчи мартасида хаётга қайтишини кўп кўрганмиз. Бу холат хақиқатга яқинми? Ток разряди ростдан хам инсонни хаётга қайтара оладими?

Юракка бериладиган ток разряди – дефибрилляция деб аталиб, юрак аритмиясида, айниқса қоринчалар фибрилляциясида қўлланилади. Юрак қоринчалари фибрилляцияси юрак ритмини жиддий бузилиши бўлиб, юрак толаларини хар бирини турли ритмда ишлаши ва қонни нормал хайдаб бера олиш хусусиятини бузилиши билан характерланади.

Аммо тушуниш керак, юрак тўхтаганда дефибриллятор ёрдам бермайди. Дефибрилляция юрак аритмияси ёки юрак тўхташида реанимация ва фавқулодда тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиб, у юракни бевосита массажи ва ўпкаларни сунъий вентиляцияси билан бирга олиб борилиши керак.          

Шунга карамай реанимацион чора тадбирлар муваффақияти кўплаб омилларга, жумладан: юрак тўхташи сабаби, қон айланиш бузилганлиги давомийлиги, бошқа хасталиклар ва шикастланишлар мавжудлиги, шунингдек, биринчи ёрдамни кўрсатиш тезлиги ва эффективлигига боғлиқ.

Юрак қон томир тизимида жиддий зарарланиш мавжуд бўлганда, нормал юрак ритмини тиклаш учун дефибрилляция эффектсиз ва етарли эмас хисобланади.      

Шунинг учун, юрак орқали ўтадиган ток разряди - реанимация пайтидаги мухим муолажа булишига қарамасдан, юракни қайта ишлаб кетиши учун универсал усул бўла олмайди ва организмни тўлиқ тикланишига кафолат бермайди. Юрак тўхтаганда эса биринчи навбатда юракни бевосита массаж қилиш талаб этилади.
 
 


Манба: https://faktodrom.com/view/824/Vozvrashchaet_li_cheloveka_k_zhizni_razryad_toka_cherez_serdtse.html