ҚОРИН ДАМ БЎЛИШИ САБАБЛАРИ ВА УНДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

ҚОРИН ДАМ БЎЛИШИ САБАБЛАРИ ВА УНДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

Қачон терапевт маслахатини олиш керак
Қорин дам бўлиши – метеоризм, ошқозон ичак йўлларида меёридан ортиқча газ тўпланиши билан характерланади. Гастроэнтеролог хузурига қоринни таранглашиб оғриши ва унинг доимий тусга кириб деярли хар куни безовта қилганда ёзилиш керак. Айниқса, қуйидаги қўшимча белгилар хам кузатилганда:
•    Ахлатда қонни пайдо бўлиши;
•    Ич ўтиши ёки қотишини чўзилиб кетиши;
•    Ич келишини частотасини хар қандай ўзгариши;
•    Пархез қилмасангиз хам озиб кетиш;
•    Доимий ёки даврий кўнгил айниши ва қусиш.

Қуйидаги аломатлар кузатилганда зудлик билан 103 га қўнғироқ қилинг ёки яқин атрофдаги тез ёрдамга мурожаат қилинг:
•    Қориндаги оғриқ доимий тусга ўтганда;
•    Кўкракда хам куйишиб оғриқ хисси пайдо бўлганда.

Буларнинг бари ўлим хавфи билан кечувчи холатлар: ичак ўсмасидан тортиб миокард инфарктининг белгилари бўлиши мумкин. Одатда қорин дам бўлишининг хавфли сабаблари кам учрайди. Қуйида улар хақида сўз боради.

Қорин дам бўлишининг энг тарқалган сабаблари қуйидагилар:

1. Ортиқча кўп овқат ейиш
Ошқозон одатга кичиккина аъзо хисоблансада тўйиб овқат истеъмол қилинганда у 1 литрдан 4 литргача хажмда овқат ва суюқлик сиғдира олади. Ортиқча овқат ейиш оғирлик хисси ва қоринни таранглашишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Овқат порцияларини камайтиришга харакат қилинг. Тўймасангиз оз-оздан тез-тез (5-6 махалгача) овқатланинг. Овқатни ошқозонингизга сиққанидан ортиғини  мажбурлаб тиқманг.

2. Овқат ейиш ва сув ичиш пайтида хаво ютиш
Овқатланиш пайтида гапириш овқат билан бирга хаво порциясини ютилишига олиб келади. Шу каби холат сақич чайнаётганингизда, ширинлик шимаётганингизда ёки найча орқали сув ичаётганингизда хам кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
«Овқатланиш пайтида мен кар ва соқовман» мақолига риоя қилинг. Хаво ютилишига сабаб бўлувчи махсулотларни истеъмол қилманг.

3. Овқатни яхши чайнамасдан тез ейиш
Бунинг натижасида парчаланмаган овқатнинг катта-катта порциялари қизилўнгач орқали ўта бошлайди ва ошқозонга хаво тушишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Овқатни яхшилаб чайнаб енг. Одатда стресс холатидаги ва тишлари билан муаммоси бор инсонлар шошилиб катта-катта бўлакларни ютишади. Шошилманг ва хиссиётларингизни жиловлашга харакат қилинг.

4. Ёғли овқатларни кўп истеъмол қилиш
Ёғли овқатлар оқсилли ва углеводли махсулотларга ниссбатан узоқ хазм бўлади. Шунинг учун ошқозонда овқат узоқ вақт  сақланиб қолади.
Нима қилмоқ керак?
Овқат рационидаги ўта ёғли овқатларни камайтиринг.

5. Озиқ-овқатга аллергиянгиз мавжуд
Айрим озиқ-овқатларни хазм қила олмаслик ирсий сабабларга эга бўлиб, бунда организм реакцияси асосан ичакларда ортиқча газларни хосил бўлиши билан намоён бўлади. Қуйида келтирилган махсулотлар организм томонидан ўзлаштирилмаслиги мумкин:
•    Лактоза - сут махсулотларинг асосий элементи.
•    Фруктоза - асосан ширин мевалар (банан, узум) ва асал таркибида бўлади.
•    Тухум. Ортиқча газ хосил бўлиши ва қорин дамлиги тухумга аллергия борлигини асосий белгилари хисобланади.
•    Глютен. Бошоқли экинлар глютен оқсилини кўп тутиб, уни ортиқча истеъмол қилиш хазм қилишни бузилиши ва шу жумладан қорин дамлигига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Қорнингиз дам бўлишидан олдин нима еганинигизга эътибор қаратинг. Агар муаммо хақиқатда истеъмол қилаётган махсулотларингиз хисобига бўлса, 21 кун давомида улардан пархез қилинг ва шикоятларингизни ўзгаришига эътибор қаратинг.

6. Ортиқча газ хосил қилувчи махсулотларни истеъмол қилиш
Бундай махсулотларга қуйидагилар киради:
•    Газли ичимликлар, шу жумладан пиво;
•    Таркибига сунъий ширин таъм берувчи моддалар қўшилган махсулотлар: аспартам, сукралоза, сорбитол, ксилит;
•    Кўп миқдорда клетчатка тутувчи айрим мева ва сабзавотлар: дуккаклилар (ловия, нўхат, ясмиқ), оқ ва гулкарам, сабзи, олмалар, шафтоли, ўрик;
•    Клетчатка тутувчи озуқа қўшимчалари.
Нима қилмоқ керак?
Ушбу махсулотларни вақтинчалик истеъмол қилманг. Қорин дамлигига сабаб бўлувчи махсулотни аниқлаган бўлсангиз, ундан батамом воз кечманг, балки истеъмолини камайтиринг. Овқат рационини қорин дамлигини йўқотувчи махсулотлар билан тўлдиринг. Масалан: сут махсулотлари (йогурт, кефир, ряженка) фойдали бактериялар тутса, жўхори уни (овсянка) хазмни яхшилайди, гречка ичак перистальтикасини кучайтиради, укроп – метеоризмни йўқотади.
   
7. Ич қотиши
Нормада хазм тизимида газ бўлади. Улар одатдагидан кўпайганда орқа пешоб орқали чиқарилади. Аммо ич қотиши пайтида газларнинг харакати қийинлашиб, ичакда тўпланади ва қорин дамлигини келтириб чиқаради.
Нима қилмоқ керак?
Ич қотиши сабабларини аниқланг. Қабзиятни йўқотсангиз қорин дамлиги хам йўқолади.

8. Чекиш
Чекиш хазм фаолиятига салбий таъсир этиб, қорин дамлигини чақириши мумкин.
Нима қилмоқ керак?
Чекишни ташланг.

9. Сизда хазм қилиш билан боғлиқ муаммолар бор
Дивертикулит, ярали колит, Крон касаллигида каби ичак хасталиклари хам қорин дамлигига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Гастроэнтерологга учраб, асосий касалликни даволанг.

Www.gepamed.uz