ЦИСТИТНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ.

ЦИСТИТНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ.

Циститни уй шароитида қандай даволаш мумкин?. Кичик хожатга бориш тезлашиб қолиши, оз-оздан тез-тез сийдик ажратиш, сийиш даврида ачишиш хисси, қувуқ сохасидаги оғриқлар – булар хаммаси чекмазак, яъни циститнинг белгилари хисобланади. Циститнинг оғир шаклларида сийишнинг охирида қон аралашмасини мавжудлиги ва сийганда сийдик ўрнига шиша синиғи чиқаётгандек хис қилиш каби шикоятлар кузатилади.
Цисит билан кўпроқ аёллар касалланиб, бу уларда сийдик чиқарув каналининг қискароқлиги билан тушунтирилади.
Хаёт учун деярли хавф туғдирмаса хам, цистит хаёт сифатини анчагина бузиб қўйиши мумкин.

Цистит – инфекцион касаллик бўлиб, 85–95 % холда унинг қўзғатувчиси ичак тёқчаси (E. Coli) хисобланади. Инфекция сийдик пуфагига теридан, ёки тўғри ичакдан юқорига кўтарилувчи йўл орқали тушиши мумкин.

Цистит қайдан пайдо бўлади.
1.    Айтиб ўтганимиздек аёлларда сийдик чиқарув каналининг калталиги ва сийдик пуфагининг хажмлилиги инфекция тарқалишига имконият яратади.
2.    Яна бир сабаби аёллар уретрасини микротравмалари хисобланади. «Асал ойи цистити» термини мавжуд бўлиб, у гигиена қоидаларини эсдан чиқариб қўйган эркаклар хисобига ривожланади.
3.    Хомиладорлик даврида иммун ва гормонал тизимдаги ўзгаришлар, бачадон ўлчамларининг катталашуви, унинг сийдик пуфагини суриб қўйиб, сийдик ажратишга тўсиқлик яратиши – булар хаммаси циститни шаклланишига сабаб бўлади.
4.    Эркакларда циститни ривожланиши кўп холларда простата бези касалликлари, буйрак тошлари ёки қандли диабет хисобига кузатилади.
5.    Циститга хос ўзгаришлар ногонококсиз уретрит ва сийдик пуфаги силида хам кузатилиб, улар хламидий микоплазма ёки трихомонадалар таъсирида ривожланади.
6.    Барча холатларда умумий сийдик ва қон тахлилини топшириш, микрофлорани экиш, сийдик пуфагини УЗИ текшируви, ёки цистоскопия текшируви ўтказилади.

Циститда нима қилмоқ керак?
1.    Ётоқ режимида қолиш, иссиқ ўраниб ётиш, қувуқ сохасига иссиқ грелка қўйиш мақсадга мувофиқ (агар сийдик билан қон аралашмалари кузатилмаса грелка қўйиш шарт эмас).
2.    Кўп миқдорда суюқлик (чойни сут билан) ичиш тавсия этилади. Кофе ва пиво инкор қилинади. Сийдикка қон қўшилганда – чаён ўт (крапива) ли дамламалар ичиш тавсия этилади.
3.    Фитотерапия мақсадларида аптекаларда тайёр гиёхлар комплекси мавжуд бўлиб, шунингдек уросептикларда цистон, канефрон, фитолизин буюрилади.
4.    Пархез турли хил отказ от пряностей, консервалар, маринадланган махсулотлар ейиш маън қилинади. Сутли махсулотлар, мевалар, полиз махсулотар (тарвуз) айни муддао хисобланади.
5.    Хаммом ва саунага боришдан сақланинг, аамо гигиена қоидаларига амал қилган холда ювиниш туришга одатланган маъқул.
6.    Но-шпа ичиш, папаверинли свечалар қўллаш нафақат оғриқ синдромини балки яллиғланишга қарши эффектив хисобланади.   
7.    Барча холларда антибактериал препаратлар Монурал – 3 мг бир махал овқатдан 2 соат кейин, Нолицин, 1 таблеткадан 2 махал 3 кун ёки бисептол 2 таблеткадан 2 махал ичилади.
8.    Биологик актив моддалардан «УРОПРОФИТ®» таркибида спазмолитик, яллиғланиш ва микробга қарши компонентлар мавжуд
9.    Қайталанувчи циститларда, қандли диабети борларда даво курси узоқроқ давом этади. Хомиладор аёллар учун Бисептол ва Нолицин, Фурадонин ва Тетрациклин мумкин эмас. Улар учун Амоксициллин ёки Цефуроксим айни муддао хисобланади.
10.    Агар дизурик шикоятларга бел сохасидаги оғриқ ва иситма қўшилса яллиғланиш буйракларга ўтган хисобланади ва бу холатларда албатта врачларга учраш тавсия этилади.

https://t.me/gepamed_ultra