ХОМИЛА ЖИНСИНИ АНИҚЛАШНИНГ НОСТАНДАРТ УСУЛЛАРИ.

ХОМИЛА ЖИНСИНИ АНИҚЛАШНИНГ НОСТАНДАРТ УСУЛЛАРИ.

1. Қон гурухи ва резус факторига қараб хомила жинсини аниқлашнинг усули.


2. Овуляция кунини билиш орқали. Хар бир аёл ўз хайз циклининг маълум бир кунларидагина, яъни овуляция - етилган тухум хужайрасининг тухумдондан ажралган кунлари хомиладор бўлиши мумкин. Аёлнинг ўз физиологиясини билиш нафақат хомиладор бўлишини тезлатиш балки хисоб китоблар орқали жинсини хам белгилаш имкони бўлади. Қандай қилиб? Биламизки сперматозоидлар 96 соат яшай олади холос. Улардан XY хромосома, яъни эркак жинсли хромосома тутувчи сперматозоидлар фаолияти, ХХ хромосома (аёл жинсли) ташувчи сперматозоидларга нисбатан қисқароқ бўлади. Шунинг учун УЗИ (фолликулометрия) ёки бошқа махсус тестлар орқали овуляция кунини аниқлаб, биринчи ёки иккинчи кунлари оталаниш рўй берса ўғил туғиш имконияти кўпаяди. Кейинги кунлари эса қизлар учун жавоб беради.



3. Пархезлар сақлаш орқали. Хомиладорликкача икки ой давомида ота-онанинг хар иккисини махсус пархез сақлаши 80 фоизлик натижа беради. Яъни ўғил туғишни режалаштирган бўлсангиз кўпроқ гўш махсулотлари, қўзиқорин, картошка, тропик мевалар ейиш ва сут махсулотлардан узоқроқ юриш тавсия этилади. Агар қиз туққингиз келса асосан сабзавотлар, сут махсулотлари ва ширинликлар ейиш тавсия этилади. Гўшт ва экзотик мевалар емаганингиз маъқул.



4. Қонни янгиланишига қараб. Инсон қонини даврий равишда янгиланиб туради. Яъни эркаклар қони хар 4 йилда, аёллар қони хар 3 йилда янгиланади. Кимнинг қони ёшроқ бўлса, бола шу жинсда бўлади. Масалан: аёл 25 ёшда, эркак -33 ёшда. Хисоблаб кўрсак 25:3 = 8,3 ва 33:4 = 8,2. Эркак қони ёшроқ ва хомила ўғил бўлиши имконияти юқори.  

5. Хомилани юрак уришлари сонига қараб жинсини аниқлаш. Тажрибали гинекологлар хомилани 12-14 хафталарга келиб юрак уришларини эшитиш орқали қараб ўғил-қизлигини аниқлаши мумкин. Агар юрак уришлари сони 140 тадан кўп бўлса – қиз бола, 140 тадан кам бўлса ўғил бола бўлиш имконияти кўп.


УЗИ сиз хомила жинсини аниқлашнинг гайриоддий 7 хил тури.

Америкалик журналистлар томонидан йиғилган хомилани жинсини аниқлашнинг ноодатий, энг қизиқ ва «ютуқли» усулларини келтирамиз.

Кайфият. Агар хомиладор аёл тинч, ўзига ишонган, дружелюбный бўлсангиз – хомилангиз кўпроқ ишонч билан «хушфеъл» қиз бола, агар из таъсирчан, асабий ва яқинларингизни оромини ўғирласангиз – бу хислатлар кўпроқ хомилангизни «жанговор» ўғил болалигидан дарак беради.

Овқат танлаш. Таъм билишни бузилиши хомиладорларда гормонал бузилишлар хисобига кечади. Агар Сиз ширинликка ўч бўлсангиз – қиз болани кутинг, агар шўр ёки ўткир хуш таъмли махсулотлар истаётган бўлсангиз – ўғил болага хомиладорсиз.

Юз терисини ўзгариши. Агар юзингиз нурсизланиб, пигмент доғлар ёки хуснбузарлар пайдо бўлса, билингки қизингиз Сизнинг хуснингизни «ўғирлаяпти». Ўғил болалар онасини ташқи кўринишини «бузмайди»

Уйқу. Тушингизда ўғил туққан бўлсангиз, кўпроқ ишонч билан хомилангиз қиз бола бўлади. Ва аксинча, қиз туққан бўлсангиз –ўғил бўлади.
 
Кўкрак безлари. Агар чап кўкрагингиз унгига нисбатан каттароқ кўринса – ўғилга, ва аксича бўлса қизга тортади.

Қўлларингизни кўрсатинг. Бирор бир хамсухбатингизга юзма-юз туриб қўлларингизни кўрсатинг. Гар кафтини пастга қаратиб кўрсатсангиз – ўғил, кафтини юқорига қараб кўрсатсангиз – кз болага хос.

Ёш болалар реакцияси. Ага уйингизга мхмонга келган 2-3 ёшли болалар, хомиладор қорнингиз билан қизиқса – қиз туғасиз дегани. Агар хомилангиз ўғил бола бўлса «юмалоқ» қорнингизга қизиқиш уйғонмайди.


© https://t.me/gepamed_ultra