СИЙДИКДА ОҚСИЛ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛАДИ?

СИЙДИКДА ОҚСИЛ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Бу буйрак, юрак ва иммун тизими касалликлари белгиси хисобланади.

Сийдикда оқсил меёри нормада қанча?
Сутка давомида соғлом одамнинг сийдиги орқали 150 мг гача оқсил ажралиб, бу миқдор шунчалик озки, умумий сийдик тахлилида буни аниқлашнинг имкони йўқ. Тестлар бу миқдор учун сезгир эмас.

Сийдикда оқсил қонни доимий равищда фильтлаб турувчи буйраклар орқали тушади. Яъни қон буйраклардан майда қон томир капиллярлари чигаллари – коптокчалар орқали ўтиб туради. Бу ердан сув, ионлар ва токсик моддалар ўтади, аммо йирик хужайралар ва оқсиллар ўтмайди. Майда оқсиллар эса ўтиши мумкин ва шу сабабли сийдикда оз миқдорда пайдо бўлиши мумкин.  

Буйрак фаолияти бузилганда эса коптокчалар орқали йирик оқсиллар хам ўтиб кетади ва уларнинг миқдори 150 мг дан ортади. Бу холат – протеинурия деб аталади.

Сийдикда оқсил борлиги қандай қилиб аниқланади?
Сийдикни кўринишига қараб, унда оқсил бор ёки йўқлигини билишни имкони йўқ. Ягона усули сийдик тахлилини топшириш. Терапевт қуйидаги текширувларга юбориши мумкин:
•    Умумий сийдик тахлили. Сутканинг исталган вақтида ўтказилиши мумкин. Сийдикда оқсил миқдори ортиб кетса тест-қоғозчалар рангини ўзгартиради.
•    Сийдикни суткалик тахлили. Одам уйғонгач 24 соат давомида махсус идишга пешобини тўплайди. Кейин лабораторияда ажратилган умумий оқсил миқдори аниқланади.

Одатда протеинурия оз миқдорда бўлса, беморнинг умумий ахволи ўзгармайди. Буйрак ва бошқа аъзолар касалликларида кўп миқдорда оқсил йўқолиши мумкин. Бу юзни, қорин ва оёқларни  шишига олиб келади. Шунингдек, қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:
•    хансираш;
•    тез толиқиш;
•    кнгил айниши ва қусиш;
•    сийдикни тезлашиши;
•    кечқурунлари томирлар тортишиши.

Сийдикда оқсил қачон пайдо бўлади?

Сийдикда оқсил молекулалари соғлиқни вақтинчалик пасайишида хам кузатилади. Масалан, кучли сувсизланиш, тана хароратини ортиши, стресс холати, жисмоний зўриқиш ёки совуқ қотишда. Бу холатлар хавфсиз бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин.

Шундай касалликлар борки, улар буйракни зарарланиши ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши билан кечади. Олимлар протеинурия қуйидаги касалликлар белгиси бўлиши мумкинлигини айтади:   
•    Буйрак амилоидози – бунда ички аъзоларда зарарли оқсил тўпланади.
•    Гломерулонефрит - буйрак паренхимасини яллиғланиши.
•    Пиелонефрит — буйракни инфекцион зарарланиши.
•    Аутоиммун касалликлар: тизимли қизил волчанка, ревматоид артрит.
•    Юрак қон томир касалликлари: ишемия ва артериал гипертензия.
•    Қандли диабет.
•    Ўсма жараёнлари: саркоидоз, Хожкин лимфомаси, миелома, буйрак саратони.
•    Преэклампсия – хомиладорларда қон босимини ортиши, пртеинурия ва шишлар билан кечувчи касаллик.
•    Зажарланиш ва дориларни ножўя таъсири – кўпинча ностероид яллиғланишга қарши дорилар таъсирида.
•    Ўиказилган оғир травмалар (жарохатлар).

Протеинурия узқ вақт тик турган одамда хам учрайди. Бу ўсмирлар ва 30 ёшдан ўтган одамларда кузатилади. Бунинг сабаби ноъмаълум ва бу холатни даволаш талаб этилмайди, соғлиққа ёмон таъсир этмайди.

Сийдикда оқсил аниқланганда нима қилиш керак?
Агар бирор тахлилда сийдикда оқсил аниқланганда врач хар 30 кунда яна текширувга жўнатади. Навбатдаги кўрикларда чуқурроқ текшириш усуллари қўлланилади. Улар қуйидагилар:
•    Қонда креатинин миқдорини аниқлаш. Креатинин одатда буйраклар орқали организмдан чиқарилади ва унинг функцияси бузилганда қонда креатинин миқдори ортиб кетади.
•    Буйрак коптокчалари фильтрацияси тезлигини аниқлаш. Бу махсус текширув бўлиб, беморнинг жинси, ёши, ирқи ва тана вазнига қараб қондан оқсил альбумини ва креатининни чиқарилиб юборилиши тезлигини аниқлайди.
•    Қон зардобидаги барча оқсиллар концентрациясини аниқлаш.
•    Буйракни ультратовушли текшириш ёки МРТ орқали буйраклар тўқимасини текшириш.
•    Сийдик оқсилларини электрофорез қилиш орқали оқсилнинг қайси турлари (фракцияси) чиқаётганини аниқлаш.
•    Буйракни биопсия қилиш. Буйрак саратонига гумон қилинганда бемор буйрагидан оғриқсизлантириш орқали бир бўлак тўқима олиб гистологик текширилади.

Врач сийдикда оқсил тўпланиши сабабларига қараб даво чораларини белгилаб беради. Айрим холатларда терапия шарт мас, айрим пайтларда – дори воситалари қабул қилинади. Агар протеинурия буйрак етишмовчилиги натижасида юзага келса – бемор ахволини яхшилашнинг энг яхши усули – гемодилиз хисобланади, яъни қон махсус аппарат ёрдамида фильтрланади.


www.gepamed.uz