ҚАЙСИ ХОЛАТ (ПОЗА) УХЛАШ УЧУН ФОЙДАЛИ?

ҚАЙСИ ХОЛАТ (ПОЗА) УХЛАШ УЧУН ФОЙДАЛИ?

Уйқу пайтида танамиз дам олади ва тикланади. Соғлом тўлиқ тунги уйқу кейинги кун учун фаровонлик, қувноқлик ва энергия гаровидир. Аммо шундай бўладики, сиз тун бўйи ухладингиз ва эртаси куни эрталаб сиз эзилиб, чарчаган ва уйқуга тўймаган холатда турасиз. Бунинг сабаби уйқу пайтида ноқулай ҳолатда ётган бўлиши мумкин.

Тана ҳолати уйқу ва саломатликка қандай таъсир қилади

Ухлаб қолган пайтдаги тананинг ҳолати нафақат уйқу сифатига таъсир қилади. Тушдаги тананинг доимий нотўғри позицияси турли касалликлар ва патологияларни қўзғатиши мумкин.
Ноқулай вазиятдаги уйқу ҳолатида бўйин ва умуртқа поғонаси мушаклари ғайритабиий, физиологик бўлмаган ҳолатда бўлади ва эрталаб одамнинг бели оғрийди, бўйин бурилмайди. Агар бу доимий равишда содир бўлса, умуртқа поғонасида патологик жараёнлар ривожланади.

Уйқу вақтида мия токсинлардан тозаланади ва бу инсон ёнбошида ётган ҳолатида энг самарали бўлади. Агар токсинлар ёмон чиқарилса, унда неврологик патологиялар, хусусан, Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфи мавжуд.

Агар сиз доимо қоринга ётиб ухласангиз, унда мушаклар ва бўғинлар эзилади. Вақт ўтиши билан умуртқаларда ўзгаришлар юз бериб остеохондроз ривожланиши мумкин. Ҳар доим бир томонда ухлаш буйрак тошларига олиб келиши мумкин.

Чалқанча (тепага қараб) ухлаш инсонда хуррак отиш пайдо бўлишига, тилнинг орқага тортилишига сабаб бўлади. Бу уйқу пайтида нафас олишни тўхтатиши - апноэ ривожланиши билан хавфлидир.

Уйқудаги ҳаракатлар

Одатда уйқу пайтида биз ётган холатимизни бир неча марта ўзгартирамиз. Бу уйқу фазалари билан боғлиқ. Маълумки, уйқу даври беш босқични ўз ичига олади: биринчи тўртта давр - уйқуга кетиш ва секин уйқу, кейин тез ёки парадоксал уйқу. Оддий уйқу пайтида бу цикл бир неча марта такрорланади. Тез уйқу даври тугагандан сўнг, одам одатда буралиб холатини ўзгартиради.

Физиологик нуқтаи назаридан, тушдаги ҳаракатланиш зарур. Гап шундаки, сиз холатигизни ўзгартирганингизда, мушаклар ўзига зўриқишнинг бир қисмини олади ва бу миянинг фаол қисмларидаги қўзғалувчанликни камайишига ёрдам беради ва уларга тикланиш имконият яратади.

Бундан ташқари, мушакларнинг ҳаракати пайтида қон оқими кучаяди ва шу билан қон тананинг турли қисмларига етказилади. Битта ҳолатда ухлаган инсонларда қон айланиши ва тўқималарнинг озиқланиши ёмонлашади.

Ёнбошлаб ухлаш ҳолати

Бу холатдаги уйқу тананинг энг кенг тарқалган позициясидир. Шифокорлар буни жуда физиологик деб ҳисоблашади. Ёнбошлаб ухлаш тўшак ва ёстиқ қулай бўлса соғлом уйқуни таъминланади. Бу ҳолатда умуртқа поғонаси ва бўйин табиий ҳолатда бўлади ва мушакларни дам олиш имкони бўлади.
Мия суюқлиги таркибидаги токсинлар инсоннинг ёнбош холатдаги уйқуси пайтида тез чиқарилади ва бу неврологик касалликларнинг олдини олади. Бу ҳолатда ухлаш хуррак отувчи ва апноэга мойил инсонлар учун ҳам тавсия этилади.

Ёнбошлаб ётишда қайси томонда ухлаётганингиз ҳам муҳимдир. Яхши уйқу учун чап тарафдаги ҳолат кўпроқ мос келади деб хисобланади. Бунда ички аъзоларда қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш жараёнлари яхшиланади. Бу холат айниқса жиғилдони қайнайдиган (кўп зарда бўладиган) инсонлар учун тавсия этилади. Чап томонда ухлаш (лекин ҳомила ҳолатида эмас) ҳомиладор аёллар учун ҳам мос келади – бунда йўлдош орқали қон оқими кучаяди, жигарга тушадиган босим пасаяди. Қон босими юқори инсонларга юракка тушадиган зўриқишни камайтириш учун ўнг томонда ухлаш яхши хисобланади.

Эмбрион (тиззаларни букиб, эгилиб ётиш) холатида ухлаш зарарли хисобланади. Бунда организмда хаво айланиши бузилади, умуртқа поғонаси таранглашиб зўриқади ва эрталаб уйғонганда оғриқ хис қилишга сабаб булади.

Чалқанча ётиб ухлаш

Бу холатда ухлаш тунда дам олиш учун яхши деб ҳисобланади: умуртқа поғонаси табиий эгрилиги сақланиб қолади, умуртқалараро тоғай дисклар зўриқмайди, уларда дистрофик ўзгаришлар бўлмайди, эрталаб уйғонганда белда оғриқ кузатилмайди.

Чалқанча холатда ухлаш умуртқасида эгрилиги бор, остеохондроз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологиялари бўлган одамлар учун тавсия этилади. Бу ҳолатда юз териси ёстиқ билан тўқнашмайди ва юзга ажинлар тушмайди.
Аммо чалқанча ётишда юракнинг ишлаши қийинлашади, ўпкага хам ҳаво камроқ киради, нафас олиш қийинлашади, хуррак отиш пайдо бўлади. Бу позиция уйқу апноэ бор инсонларга маън этилади.
Ҳомиладор аёллар учун хам чалқанча ётиб ухлаш тавсия этилмайди - ҳомила ички аъзоларга босим ўтказади, пастки ковак венани хам эзиши мумкин.

Қоринга ётиб ухлаш.

Бу холатда ухлаш учун энг ноқулай хисобланади. Гарчи бу ҳолатда нафас олиш осонроқ бўлади, хуррак отиш кузатилмайди ва овқат ҳазм қилиш жараёни яхшироқ кечади. Қоринга ётиб ухлашда умуртқаларга куч келади, остеохондроз ва бел оғриғи ривожланади.
Одатда, бу холатда ухлаётган одам нафас олиш учун бошини ён томонга буради. Бунда умуртқа артериялари сиқилади ва мия камроқ қон олади, бош мия гипоксияси ва бош оғриғи ривожланади. Косметологлар бу холатда ухламасликни тавсия этади. Негаки бу холатда ухлаб ётганда юзда ажинлар кўпроқ пайдо бўлади.

www.gepamed.uz