УЙҚУНИ ХАЁТИМИЗНИ АСОСИЙ ҚИСМИ ЭКАНЛИГИ ХАҚИДА 10 ТА БЕЛГИ.

УЙҚУНИ ХАЁТИМИЗНИ АСОСИЙ ҚИСМИ ЭКАНЛИГИ ХАҚИДА 10 ТА БЕЛГИ.

Соғлом уйқуни инсон учун зарурияти хақида кўп маълумотлар ёзилишига қарамасдан кўпчилик унга қимматли вақтларни бой беришим мумкин дея қарайди. Кўпинча вақти зиқ юрувчи бизнесменлар «ўлганимда тўйиб ухлаб оламан» қабилида уйқуни иккинчи планга қўйишади. Тўғри балки навбатдаги уйқусиз кеча уларнинг фаолиятига ижобий таъсир этиши мумкиндир, аммо ўз навбатида соғлиғига путур етказиши мумкинлигини хисобга олишлари керак. Шундай экан соғлом уйқуни канда қилмаслик лозим. Қуйида уйқуни инсон саломатлигига таъсири хақида мисоллар келтириб ўтамиз.

1. Уйқу диабет ва юрак касалликларини олдини олади.

Кўпчилик уйқусизликдан азобланади. Лекин хамма хам кам ухлаш юрак касалликларини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири эканлигини ва кам ухлашга ўрганган инсонларнинг қандли диабет билан касалланишга мойиллиги бўлишини билмайди.
   
2. Уйқу одамни бахтиёр қилади.
Уйқуга тўйиб турган одам ўзини тетик, дам олган ва бахтиёр хис қилишини хамма билса керак. Яхши уйқу куннинг сермахсул ўтишини таъминлайди, лекин хамма хам соғлом уйқу билан фахрлана олмайди. Уйкуни яхшилашнинг бир қатор усуллари бор. Масалан ухлайдиган хонани маълум бир температурада ушлаб туриш. Мутахассисларнинг фикрича кўзини юмиб ётган одамга нисбатан, шифтга қараб ётган одамлар тезроқ уйқуга кетар экан.
 
3. Уйқу ортиқча вазн олишдан сақлайди.
Кам ухлайдиган одам доимо бир нима егиси келиб туради. Уйкусизликни овқатга бўладиган талабини кучайтиришини Hendrix College олимлари хам бир гурух студентларини текшириш оркали исботлаган. Бошқача айтганда мияни ишлаши учун ёқилғи керак ва бу энергияни у фақат овқатдан олиши мумкин. Шундай экан озишни мақсад қилганлар учун саккиз соатлик уйкудан воз кечмаслиги сўралади.

4. Кундузги уйқу – энг яхши дори.
NASA олимлари текширишларига қараганда кундузи мизғиб олиш инсоннинг фаолияти махсулдорлигини оширар экан. Бор йўғи 25-30 дақиқалик кундузги уйқу, агар у соат 13 ва 16 оралиқларида бўлса организмни янгидан зарядлаши мумкин экан.     

5. Уйқу иммун тизимини мустахкамлайди.
Одамнинг иммун тизими доимо турли хил вируслар хужумларини қайтариб туради. Биз эса унга фақат ухлаётган пайтимизда ўртача 7 соат давомида ёрдам бера оламиз. Акс холда эса иммун тизимнинг зўриқиши ва турли хил касалликларга чалиниш холлари рўй беради.

6. Уйқу бош мия энергиясини қувватлантиради.
Ага Сизни жуда мухим имтихон ёки сухбат кутиб турган бўлса, энг яхши тайёргарлик тўйиб ухлаш хисобланади. Олимлар фикрича уйқу инсоннинг когнитив функциялари (диққат, хотира, тил, визуал хис қилиш) билан бевосита боғлиқ. Уйқусиз кечадан кейин мияни ишлаш тезлиги сусайиб, кичик деталларга бўлган эътибор камайиб кетади.

7. Уйқу инсонни ёшартиради.
Кўпчилигимиз уйқусиз кеча ёки етарли бўлмаган уйқудан сўнг ойнага қараганимизда «ёшимизга нисбатан анча катта одамни қараб турганини кўрамиз». Ухлаган пайтимизда эса организмда ажраладиган маълум бир гормонлар соғлом терини шаклланишини ва умумий холатимизни тикланишини таъминлайди.
 
8. Уйқу кайфиятни кўтаради.

Уйқу давомийлиги асаб тизимига кучли таъсир этади. Уйқуси билан муаамолари мавжуд инсонларнинг депрессияга тушиш холатлари, сал нарсага асабийлашуви кўп учрайди.

9. Уйқу зарарли овқатларни ейишни олдини олади.
Уйқуни етарли бўлмаслиги нафақат инсонда очлик хиссини уйғотади, балки зарарли, ёғли ва ўта ширин таомларга бўлган талабини кучайтиради. Бу одатлардан фақат нормал уйқу халос қилиши мумкин.

10. Уйқу жинсий майлни сусайтиради.
Сўнгги вақтларда кўнглингизга хеч нима (хатто у ищ хам) сиғмаётган бўлса, охирги кунлардаги уйқу графигига эътибор бериб қўйинг. Уйқу етишмаслиги аёлларда тестостеронни камайиши ва жинсий майлни сусайтиради. Хисоб китобларга қараганда етишмаган хар бир соат майлни 14 фоизга сусайишига олиб келади.

© https://t.me/gepamed_ultra