БАЧАДОН БУЙНИ ЭРОЗИЯСИ ХАКИДА 6 ТА ЯНГЛИШ ФИКР

БАЧАДОН БУЙНИ ЭРОЗИЯСИ ХАКИДА 6 ТА ЯНГЛИШ ФИКР

Статистика бўйича хар иккинчи аёл бачадон бўйинчаси эрозияси касаллиги билан тўқнаш келиши исботланган. Бу касалликка муносабат турлича бўлиб, «хечқиси йўқ» дан  «раккача олиб боради» каби фикрлар билан тугайди. Қуйида бачадон эрозияси хақида билдириладиган хато фикрларга тўхталиб ўтамиз:

1-хато фикр: Эрозияни сабаби – фақат механик шикастланиш.
Бачадон бўйни эрозияси  бу унинг эпителиал қаватининг дефекти, яъни яраси хисобланиб, бачадон ичи спиралини нотўғри қўйиш ва қўпол жинсий алоқа билан бирга инфекцион яллиғланиш жараёни хисобига пайдо бўлади. Бу носпецифик яллиғланиш жинсий йўллар орқали юқадиган ёки аёл организмида аслида мавжуд бўлиб, иммун тизимидаги камчиликлар хисобига шартли патоген микрофлорага айланган инфекция хисобига ривожланади.

2-хато фикр: Бачадон бўйни эрозияси жинсий хаёт бошлангандан сўнг ривожланади.
Бу хато фикр бўлиб, бачадон бўйни эрозиясини ёш қизларда хам учратиш мумкин. Бунинг сабаби қин микрофлорасининг бузилиши (дисбиоз ёки дисбактериоз) хисобланади. Тўғри бу ўзгаришлар ёлғон (псевдо) эрозиялар деб аталади. Лекин улар хам чин эрозиялар каби бачадон бўйни эпителиал қаватини зарарлайди ва махсус даволаш талаб этади.

3-хато фикр: Бачадон бўйни эрозияси белгиларсиз кечади.
Кўпчилик аёллар бачадон бўйни эрозиясини фақат гинекологик кўрувлар орқалигина аниқлаш мумкин деб ўйлайди. Бу фақат механик таъсир сабабли эрозияга тегишли. Аслида эса эрозия асосан инфекцион жараён фонида ривожлангани сабабли бир қатор белгиларни беради, улар: жинсий алока пайтидаги, оғирлик кўтариш оқибатидаги ёки оддийгина аниқланган ажралмалар, уларнинг  қичишиш, таъсирланиш, куйишга ўхшаш хиссиёт, сийдик ажратганда ачишиш хисси билан кечиши. Булар бари эрозиянинг белгилари ва гинекологга учрашни талаб этади.
     
4-хато фикр: Бугун эрозия – эртага онкология (ракка айланади).
Тўғри эрозия ва онкологик касалликлар орасида боғлиғлик бор. Бу бачадон бўйинчасини хар қандай зарарланиши онкологик жараён учун фон туғдириши мумкинлиги билан тушунтирилади. Айнан «мумкин» сўзи даволанмасдан оғир ўтказиб юборилган яллиғланиш жараёни ва унга қўшилган вирусли инфекция натижасида атипик хужайралар (рак) ни пайдо бўлишига замин яратади. Бу эса «эрозия» ташхиси қўйилиши биланоқ гинеколог хузурига боришга ва турли асоратларни олдини олишга чақиради.

5-хато фикр: Эрозияни албатта куйдириш керак.
Тўғри илгари эрозияни куйдириш орқали даволаш асосий усуллардан хисобланган эди. Лекин унинг ўзига яраша камчиликларихам мавжуд. Биринчидан бачадн бўйинчасида чандиқлар қолиши илгари туғмаган аёллар учун тўғри келмаса, иккинчидан, куйдириш травматик усул бўлиб, ундан сўнг хам алохида парвариш талаб этади. Хозирги кунда бир қатор ярани битказувчи консерватив даво усуллари ишлаб чиқилган. Эрозини даволаш аввал унинг сабабини йўқотишга асосланган бўлиши, кейин махаллий даво танланиши керак.

6- хато фикр: Даво курси тугагач бемалол юриш мумкин.
Даво курси тугагач (эрозия куйдирилгач) касаллик хакида эсдан чиқариш нотўғри хисобланади ва даврий равишда гинеколог маслахатида бўлиш тавсия этилади. Бу биринчидан қин флорасини кейинги тикланишини назорат қилиш учун керак бўлса, иккинчидан, зарарланган тўқималарни тикланишини тезлатиш учун бир қатор физиотерапевтик муолажаларни (масалан озонотерапия) олиш билан тушунтирилади.


Хуллас, ўзини жуда хам соғлом эканини хис қилаётган аёллар хам вақти-вақти билан гинеколог томонидан профилактик кўрувларда бўлиши, турли хил кўнгилсиз асоратларни олдини олишга имкон яратади.

© https://t.me/gepamed_ultra