ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 17

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 17

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 17


Доимий равишда икки ва ундан ортиқ тилда сўзлашиб юрадиган инсонларда Альцгеймер касаллиги кузатилмас экан.



Хаёлпарастлар бошқаларга нисбатан кўпроқ туш кўришади ва уларни эслаб қолишади.



Инсон сезгилари ичида хид билиш хисси – бош мия билан кўпроқ чамбарчас боғланган.



Маълумотларни эслаб қолишнинг энг эффектив усули – хар 30-50 дақиқалик машғулотдан кейин, 10 дақиқалик танаффус қилиш хисобланади.



Даннинг Крюгер эффекты – ақлли одамларнинг ўзларига етарлича бахо бермаслиги, тентак одамларнинг эса ўзига ортиқча бино қўйиши билан характерланади.



Фантом оғриқлари – бунда инсонларда олиб ташланган аъзолари ўрнида оғриқ хисси сезилади. Масалан: ампутация қилиниб олиб ташланган оёғи гўёки бордек ва оғриётгандек туюлади.



Кўпчилик инсонлар нотаниш жойларда таваккал қилиб ўнг томонга бурилар экан.



Кечки пайт уйқуингизда қўрқинчли туш кўраётган бўлсангиз – катта эхтимол билан устингиз очиқ ухлаётган хисобланасиз.



Кломипрамин антидепрессанти «ёқимли» ножўя таъсирга эга. Уни қабул қиладиган инсонларнинг ўртача 5 фоизида эснаган пайтида эхтирос (оргазм) хис қилиши мумкин.



Дунёда хар сонияда - 3 та, хар бир минутда - 106 та ва хар куни куни - 150 000 та одам ўлар экан.  Уларнинг 100 000 таси ёшга хос касалликлар (инфаркт, инсульт, юрак етишмовчилиги) натижасида, 14000 таси СПИД дан, 5000 таси саратон касаллигидан, 3000 таси зарарли одатлар (ичиш, чекиш) натижасида, 40 000 таси очлик, овқатга тўймаслик ва антисанитария натижасида, 6000 таси бахтсиз ходисалардан шу жумладан 3000 таси йўл харакат транспорти ходисаларидан кўз юмади.  



© www.gepamed.uz 





ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 17