ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 18

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 18

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 18



Инсон танаси максимал даражаси 45 градусгача бўлган хароратни кўтара олади.



Ер шарида энг кўп кофе истеъмол қиладиган халқ – шведлар хисобланиб, кунига 11 чашкагача кофе ичишади



Бир ўтиришда 400 та бананни ейишни имкони бўлганда калий микроэлементи билан захарланиш мумкин эди.



Мушуклар ўз болаларини яғринидан тишлаб олиб кўчириб юришади. Мушукчаларнинг айнан шу сохасида нерв тутами жойлашиб, у қисилганда мушукчалар харакатлана олмай қолади.



Хурмо меваси мавжуд ширинликлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Улар 80 фоизгача шакар тутади.



Объектнинг хароратини чап қўл аниқроқ аниқлар экан. Буюмлар вазнини бахолашда эса ўнг қўл устунроқ экан.



Инсон товонида 26 та суяк, 33 та бўғим, юзлаб мускуллар, пайлар ва бойламлар мавжуд бўлиб, танадаги жами суякларнинг 25 фоизини ташкил қилади.



Инсон юраги бир дақиқада ўртача 70-80 та, бир йилда ўртача 35 миллион марта қисқарар экан. Юрагини кам қисқаришига мойил инсонларда қон томир касаллиги кам учраб узоқ яшайдилар.  



Йилнинг совуқ мавсумида хомиладор бўлган аёлларнинг фарзандларини интеллектуал коэффиценти, йилнинг иссиқ пайтидагидан кўра юқорироқ экан.



Агарда хомиладор аёлнинг бирон бир аъзосида «шикастланиш» аниқланса, хомила томонидан она қорнидаёқ уларни тиклаш учун «ўзак» хужайралари юборилар экан. Натижада «касал» аъзо тикланиб, соғаяр экан. Момоларимиз айтгандай «бола туғсанг организминг янгиланади» деганларида шуни назарда тутган бўлса керакда.


© www.gepamed.uz 




ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 18