ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 20

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 20

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 20



Ер шарини 1 фоизини – амбидекстр инсонлар ташкил этади. Улар хар иккала қўл ва оёқларини бир хилда ишлата олади.



Тишлар – инсон танасидаги ўз-ўзидан тиклана олмайдиган ягона аъзо хисобланади.



Ернинг тортишиш кучи сабабли инсон умуртқаси қисилади. Коинотда эса бу куч йўқ. Шу сабабли космонавтлар бўйи у ерда 5 смгача катталашади.



Бутун хаёти давомида аёл организмида 7 миллионтагача тухум хужайра ишлаб чиқарилади.



Инсон жимжилоғи бўлмаса, қўли кучини 50 фоизгача йўқотиши мумкин.



Кун давомида аёл кишилар эркакларга нисбатан 3 баробар кўп сўз ишлатишади. Яъни аёллар 20 мингта сўз айтганда эркаклар 7 мингта сўз билан чекланади. Ундан ташқари аёллар тез гапириши билан хам ажралиб туради.



XIX аср охирида бош оғриқларини «Кока-кола» ёрдамида даволашиб – у таркибида кокаин тутган. 1913 йилга келиб бу рецептни бекор қилишган.



Кўплаб наркотиклар илгари дори сифатида қўлланилган. Масалан 1971 йилгача немис аптекаларида героинни болалар учун йўталга қарши дори сифатида сотиб олиш мумкин бўлган.



Венгриялик Игнаш Земмельвайс замонавий гигиенага асос солган олим хисобланади. Айнан у туғруқхоналарда сепсис натижасида ўлим кўплигига эътибор қаратиб, туғруқдан олдин акушерларга қўлларни совунлаб ювиш ва хлор билан ишлов беришни таклиф қилган.


Эркаклар гормони – тестостерон, хаёт давомийлигига бевосита таъсир этар экан. 1969 йили Канзасдаги рухий шифохонада ўтказилган тажрибага кўра кастрация қилинган (уруғдони олиб ташланган) беморлар оддий одамларга нисбатан 14 йил кўп яшашган. Бошқа маълумотларга қараганда 19 асрда хитойлик харам оғалари (евнухлар) 71 ёшгача яшашган ва ўз «тестостеронли» эркаклардан 17 йил узоқ умр кечиришган.



© Www.gepamed.uz 



ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 20