ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 8

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 8

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 8


Узоқ вақт кофе ичиб ўрганиб қолган инсон кофе ичишдан бош тортса – уйқучан, депрессив ва таъсирчан бўлиб қолади.



Иссиқ ванна қабул қилиш орқали ярим соат сайр қилиб юргандаги каби калорияни йўқотиш мумкин.



Тушида гапирувчи инсонлар мавжуд бўлгани каби, тушида имо-ишора билан гапирувчи соқов инсонлар хам бўлар экан.



Бактериялар бундан 4 млрд. йил илгари пайдо бўлиб, Ер шарини эгаллаган биринчи тирик мавжудотлард бўлган.



Паришонхотирлик – қандайдир маънода бош мия учун фойдали хисобланади. Ортиқча кераксиз ахборотларни ўчириб туриш асаб тизими мослашувчанлигини сақлайди.



Номсиз бармоқда никох узугини тақиб юриш мисрликлардан қолган удум хисобланади. Ўрта асрларда улар номсиз бармоқдан «vena amoris» - юракка борувчи севги қон томири (венаси) ўтади деб хисоблашган.
 



Калифорнияда яшовчи Ник Стоберл (Nick Stoeberl) тилини узунлиги 10,1 см ни ташкил этиб, бу кўрсаткич бўйича бутун дунёда рекордсмен хисобланади.



Солярийда тобланиш тери раки (меланома) ни ривожланишини 2 мартага кучайтиради. Бу айникса 30 ёшгача инсонларда кучли намоён бўлади.



Инсон мускуллари 75% сувдан таркиб топган. Бу дегани машғулот эффективлиги бу пайтда ичилган сув миқдорига боғлиқ дегани.



100 ёшлик чегарадан ўтган узоқ умр кўрувчиларнинг аксарияти (85%) аёллар хисобланади.



© www.gepamed.uz 



ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 8